Click to listen highlighted text!

ЁШЛАРИМИЗ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

      Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандларини ижросини таъминлаш мақсадида алоҳида режа-жадвал ишлаб чиқилиб, жойлардаги ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида меҳнат қонунчилигига доир семинарлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказиб борилмоқда.

    Тасдиқланган режа-жадвал асосида, жорий йилнинг 12 апрел куни Боёвут туман Тиббиёт бирлашмасида ёшларнинг меҳнат қонунчилигига оид билимларини оширишга қаратилган мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида туман Тиббиёт бирлашмасининг ишчи-ходимлари қатнашишди.

SAM_4093

        Давра сухбатида Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Бозорбой Исматов, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Раъно Абдалимовалар ёшларнинг мехнатга оид хукуклари тўғрисида батафсил маълумот бериб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

       Давра суҳбатида жами 35 нафар туман Тиббиёт бирлашмаси ишчи-ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар вакиллари, шундан 16 нафар ёш ходимлар иштирок этишди ва тадбир жараёнида иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган буклет шаклидаги меҳнат қонунчилигига оид масалалар ёритилган эслатмалар тақдим этилди.

      Давра суҳбати қатнашчиларда меҳнат қонунчилигига доир масалаларда кенг таасурот уйғотиб, тадбир қизғин баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди.

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари                                    ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши                                            Юридик бўлими етакчи юрисконсульти С.Тоғаев

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!