ФОЙДАЛИ БИЛИМЛАР БЕРИЛДИ (бутун жаҳон меҳнатни мухофаза қилиш кунига тадбир)

               “Халқаро меҳнат ташкилоти”нинг 28 апрель “Бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси куни”  муносабати билан “Сирдарёпахтасаноат худудий филиали” МЧЖ ва Сирдарё вилоят  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши билан ҳамкорликда  амалий-назарий, ўқув-семинари ташкил этилди. Тадбирда, Халқаро меҳнат ташкилоти ва унинг фаолияти, улар томонидан қабул қилинган Конвенциялар тўғрисида, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуни ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар билан меҳнат муҳофазаси тадбирларини ташкил этиш ҳақида,  шунингдек, пахта тозалаш корхоналари ишчи-ходимларига яратилган техника хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ иш олиб боришлари ва ишлаб чиқаришда юз бераётган бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларга чалинишларни  олдини олиш  юзасидан ўзаро тажриба алмашиш бўйича қатор масалалар кўриб чиқилди.

             Ўқув-семинарда “Сирдарёпахтасаноат худудий филиали” МЧЖ тизимидаги 6 та пахта тозалаш корхоналарининг бош мухандислари,  корхоналарда меҳнат муҳофазасига маъсул бўлган мутахассислар, смена усталари, бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари , шунингдек, “Боёвут пахта тозалаш”АЖ-нинг 20 нафар оддий ишчи-ходимлари, “Сирдарёпахтасаноат худудий  филиали” МЧЖ маъмурияти, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлардан 10 нафар мутахассислар иштирок этдилар.

                   Семинар ўтказилиш жойи бесабаб ишлаб чиқариш корхонаси  танланмади. Сабаби энг хавфли ва зарарли  меҳнат шароити саноат корхоналари ҳисобланади. Биргина  Боёвут  пахта тозалаш корхонаси  меҳнат шароитлари мисолида қолган корхоналарга ҳам тушунтириш бериш кўзда тутилди.

          – Бундай  амалий назарий ўқув семинари  пахта тозалаш корхоналарида ўтказилиши вилоятда анъанага айланди,  десак хато бўлмайди. Эътиборлиси, ўтган йиллар семинар ташкил этилган пахта тозалаш корхоналарида меҳнат соҳасидаги бахтсиз ҳодисалар қайд этилмади. Бу натижалар албатта, қувонарли, -дейди “Сирдарёпахтасаноат худудий филиали” МЧЖ раисининг биринчи ўринбосари Мамашариф Эргашев.

IMG_8866  -Дастлаб  “Сирдарёпахтасаноат худудий  филиали” МЧЖ ва Сирдарё вилоят  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши билан ҳамкорликда “Боёвут  пахта тозалаш”АЖда ўтказилиши белгиланаётган амалий-назарий ўқув-семинарига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш  ҳамда  Ўзбекистон  Республикаси  Меҳнатни  муҳофаза  қилиш  тўғрисидаги  Қонуни  талабларидан  келиб чиққан ҳолда ходимларга соғлом, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича  чора- тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Шу асосда қатор намунавий ишлар амалга оширилди. Натижада акционерлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда соғлом, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар янада кучайтирилиши таъминланди, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири  Бозорбой Исматов.

            Семинар аввалида  қатнашчилар корхонада  ишчи-ходимларга яратилган хавфсизлик техникаси, мавжуд  қоидаларига мувофиқ иш олиб борилиши бўйича ўзаро меҳнат тажрибаларини алмашдилар. Уларга  Боёвут пахта тозалаш корхонасининг умумий иш фаолияти бўйича, иш жойида меҳнаткашларга яратилган соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари тўғрисида тушинтиришларни “Сирдарёпахтасаноат ҳудудий филиали” МЧЖ раисининг биринчи ўринбосари М.Эргашев бериб борди.           Пахта тозалаш корхоналаридаги Тола ва линт конденсорлари, Сепараторлар, Жин ускуналари, УХК агрегати, ҚТЦ циклон гуруҳи вентилятори, пахта жўнатиш перевалкалари ва уларга ўрнатилган  ҳаво сўриш вентиляторлари, пахта қуритиш барабанларининг техник соз холда фойдаланиш ва ишлатиш қоидалари ва уларни техник таъмирлашда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш  талаблари  тўғрисида ҳам тушунтириш берилди.

IMG_8871

            “Боёвут пахта тозалаш” АЖда жами 348 нафар  ишчи-ходимлар  меҳнат фаолиятида бўлиб, ходимларнинг  90 нафари хотин-қизлар, 47 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

       Жамиятда Ўзбекистон Республикаси Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонунининг  14-моддаси талаблари бўйича меҳнат муҳофазаси хизмати ташкил қилинган ва 1 нафар мухандис ходим меҳнат қилади. Маъмурият ва жамият касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган “Жамоа шартнома”си тузилган бўлиб, унда Меҳнат муҳофазаси бўлими киритилган. Ушбу бўлимда асосий эътибор жамият ишчи-ходимлари учун иш жойларида хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратиш, ишчи-ходимларни махсус-кийим бош, пойафзаллар, шунингдек зарарли ва ноқулой меҳнат шароитларида ишловчилар учун сут ва унга тенглаштирилган маҳсулотлар билан таъминлаш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишларининг олдини олиш, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 135 ва 182-сонли Конвенцияларга биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ҳақидаги бандлар акс эттирилган. Жамият маъмурияти ва ишлаб чиқариш бўлимлари, цехларида ишловчи ишчи-ходимларнинг лавозимлари бўйича 40 та техника хавфсизлиги йўриқномалар ва мажбуриятлар қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва рақамланган ҳолда тасдиқланган. Шунингдек, ишлаб чиқариш бўлимлари, цехлари иш жойларида хавфсизликдан огоҳлантирувчи ёзувлар, белгилар, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига оид кўргазмали стендлар мавжуд. Ишчи-ходимлар ишга киришда дастлабки тиббий кўрикдан ўтишлари,  хавфсизлик техникаси йўриқномалари асосида йўл-йўриқлар берилиши таъминланмоқда.IMG_8899

              Шундан сўнг, семинарнинг ўқув қисмига ўтилиб соҳа мутаҳассислари томонидан “Боёвут пахта тозалаш”АЖ нинг умумий иш фаолияти, иш жойида меҳнаткашларга яратилган соғлом, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши ва барча бўғиндаги касаба уюшмалари қўмиталарининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларидаги жамоатчилик назорати, “Ҳалқаро меҳнат ташкилоти”нинг ташкил топиши, тузилиши ва фаолияти ҳамда улар томонидан қабул қилинган Конвенциялар, ХМТ томонидан белгиланган 28 апрель “Бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси куни” ҳақидаги маълумотлар, шунингдек,   жаҳонда, мамлакатимизда ва Сирдарё вилоят КУТБК хизмат доирасидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида 2015 йил давомида ишлаб чиқариш билан боғлиқ  бахтсиз ходисаларнинг таҳлил маълумотлари, Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун, Қонуннинг янги таҳрири, “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш тўғрисида”ги Низоми ҳақида маълумотлар тингланиб билимлар оширилди.

             IMG_8907   Дастур сўнгида  ишлаб чикаришда содир бўлган  бахтсиз ходисалар ва саломатликка бошқа хил зарар етказилишининг оқибатлари  тўғрисида тайёрланган слайдлар намойиш қилиниб  уларга изоҳлар берилди.  Семинар ташкилотчилари  иштирокчилар берган саволларга  жавоблар бердилар.

Озода МАМАДАЛИЕВА,

“Ishonch” мухбири 

Print Friendly, PDF & Email