Э Ъ Л О Н ! ! ! Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтказилмоқда !
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2-47 “с” сонли, Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг 32/44-сонли ва Тошкент Давлат юридик университетининг 08-105-сонли “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинган.
Ушбу қўшма қарорга асосан танловнинг таълим муассасалари бўйича дастлабки саралаш босқичи 2016 йилнинг 15-25 апрель кунлари оралиғида, вилоят бўйича ҳудудий босқичи 2016 йилнинг 1-15 май кунлари оралиғида, Республика финал босқичи 2016 йилнинг 15-20 май кунлари оралиғида ўтказилиши белгиланган.
Мазкур кўрик-танловда иштирок этиш, унинг шартлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш истагида бўлган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўзлари таҳсил олаётган таълим муассасалари, ҳудудий таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Кенгашлари, шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ёки вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.
Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши телефон рақамлари: 225-14-98, факс – 225-14-98;
Сирдарё вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси телефон рақамлари: 225-46-29, факс – 225-46-29;
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси Юридик бўлими