Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁДА СПОРТ БАЙРАМЛАРИ ҲАФТАЛИГИ

Касаба уюшмалари тизимида спортнинг велосипед тури бўйича ўтказилаётган “Касаба-тур” спорт мусобақалари соҳаларда ўтказилаётган “Саломатлик” спорт мусобақалари тадбирларига уланиб кетди.

Бунга мисол тариқасида 30 апрел куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят бўлими вакиллари иштирок этган мини-футбол мусобақасини келтириш мумкин. Мусобақаларда тиббиёт соҳасининг 75 нафар вакиллари ўзаро беллашдилар. Мусобақалар қизғин ва муросасиз бўлиб ўтди. Спортнинг бу тури билан ходимларимизнинг барчаси севиб шуғулланишини инобатга олиб, бу мусобақани ҳар йили ўтказиб келамиз дейди марказ касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Тожибоев. Мусобақа якунида касаба уюшманинг эсдалик совғалари ғолиб жамоалардан ташқари номинациялар бўйича алоҳида ўрнак кўрсатганларга ҳам топширилди.

Худди шу куни таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгашининг ҳам спорт мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусобақа соҳанинг 200 нафарга яқин вакилларини бир жойга тўплади. Мусобақа иштирокчилари спортнинг волейбол, мини-футбол, югуриш каби турлари бўйича беллашдилар. Ғолиблар касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маъданий маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!