Click to listen highlighted text!

“ГУЛШАН АРО ГУЛЧЕҲРАЛАР”

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг 39-банди ҳамда 2016 йил 31 мартда тасдиқланган “Республиканинг барча умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларида фаолият юритаётган “Ораста қизлар” тўгараклари орқали ўтказиладиган тарғибот тадбирлари қўшма режаси” ижросини таъминлаш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи қизлари ўртасида “Ёшлар”, “Оммавий маданият” ва интернет” шиори остида “Гулшан аро гулчеҳралар” мавзусидаги кўрик-танлови йўриқнома асосида 4-Академик лицейда ўтказилди.

           Кўрик-танловнинг асосий мақсади – ўқувчи-қизларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак одоб-аҳлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, қизлар ўртасида оилавий ҳаётга тайёр бўлмай туриб, барвақт турмуш қуришнинг олдини олиш, қизларнинг оиладаги ва таълим муассасасидаги  фаолиятини ўрганиш, қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шунингдек ўқувчи-ёшлар тафаккурида интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ҳамда “оммавий маданият”, миссионерликнинг салбий оқибатларига қарши уларда маънавий иммунитет пайдо қилишдан иборат.

          Кўрик-танловнинг асосий вазифаси – ўқувчи-ёшларни “Оммавий маданият” ниқоби остида салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш, бугунги ахборот технологиялар шиддат билан ривожланаётган даврда ўқувчиларда интернетдан мақсадли фойдаланиш маданиятини шакллаштиришдан иборат.

      “Гулшан аро гулчеҳралар” кўрик танловда 1 та академик лицей ва 6 та касб-ҳунар коллежларида ғолиб бўлган жамоалар туман босқичида иштирок этди.

       Танловда иштирок этган 7 та жамоа 3 шарт бўйича беллашди. Яъни 1- шарт таништирув, 2 – шарт ўқув муассасасида жорий этилган форма намойиши, 3 -шарт “Ёшлар, “оммавий маданият” ва интернет” мавзусига бағишланган 10 дақиқалик саҳна кўринишни намойиш қилиш.

     Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Сирдарё 4-академик лицей жамоаси, 2-ўринни Сирдарё тиббиёт коллежи жамоаси, 3-ўринни Синдаробод қурилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси эгаллади.

     Бахт енгил саноат касб-ҳунар коллежи “Энг маҳоратли жамоа” номинацияси бўйича, Сирдарё педагогика коллежи “Энг билимдон жамоа” номинацияси бўйича, Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежи “Энг заковатли жамоа” номинацияси бўйича туман хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. Ғолиб бўлган жамоаларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Мавлуда Хусаинова   туман ҳокими ўринбосари,

туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!