Click to listen highlighted text!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллигига ВАТАНПАРВАРЛИК БАЙРАМИ

    Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан вилоятимизнинг барча  ҳудудларидаги таълим масканлари ўқувчи ёшлари, аҳоли  дам олиш масканларида   “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусида тарғибот тадбирлари бўлиб  ўтди.

      Тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий  йил 22 январдаги 07/02-08-1-сонли “Маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишни янада  такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси” ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” ижодий ишлаб  чиқариш бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад ўқувчи ва талаба ёшларни  умуминсоний  ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя  қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол  фуқаролик позициясини шакллантиришдан иборат.

       Жойларда ўтазилган тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон республикаси Маданият  ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  республикадаги таниқли шоир, ёзувчи ва ёш олимлар, кино ва театр актёрлари,   эл суйган санъаткорлар ва эстрада хонандалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан бир гуруҳи  вилоятимизга  ташриф буюришди. Гулистон шаҳридаги  Ёшлар марказида  тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

         Тадбир  иштирокчилари  кичик гуруҳларга  бўлиниб, вилоятимизнинг турли ҳудудларида ўтказилган  маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда иштирок этишди.

         Боёвут туманидаги 30 – умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбир жуда мароқли ва  завқли ўтди. Байрамона безатилган  ҳовлига  жамланган, кўркам мактаб формасидаги ўқувчилар меҳмонларни гуллар билан  қаршиладилар. Дастлаб,  юртимизнинг мустақилликдан олдинги ва  кейинги  ҳолати, мамлакатимизда истиқлол туфайли рўй бераётган оламшумул ўзгаришлар,  турли  соҳалар, айниқса, таълим –тарбия  йўналишидаги ислоҳотлар туфайли қўлга  киритилаётган  ютуқлар, ёшларнинг билим олишлари ва касб-ҳунар ўрганишлари, ижод   қилишлари учун яратилаётган имкониятлар, имтиёзларни акс эттирувчи видеолавҳа намойиш этилди.

        Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси аъзоси, Дўстлик ордени соҳиби,  шоир ва  таржимон Музаффар Аҳмад мустақиллик берган имконлар. Юртбошимиз томонидан ёшларимизнинг  меҳр ва эътибор билан  қамраб олинганлиги, бунга жавобан  ёшлар ўз   таълим, санъат , спорт ва бошқа  соҳалардла қобилият ва истеъдодларини кўрсатаётганликлари, дунё ареналарида бугун Ўзбекистон байроғи баланд  кўтараётганлликлари хусусида тўлқинланиб гапириб берди  ҳамда Ватан, тинчлик ҳамда миллий қадриятлар мувзусидаги шеърларидан ўқиди.

       Даврага  чиққан мактабнинг бир гуруҳ ўқишда, спортда ва жамоат ишларида фаол, турли кўрик-танлов ва  фан олимпидалари ғолиблари бўлган бир гуруҳ ўқувчилари ўз ютуқлари ҳақида гапирганларида,  уларни тенгдошлари олқишладилар. Истеъдодли эстрада хонандаси, “Ўзбегим ёшлари” ансамбли аъзоси, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилдора Олимжонова  Ватан, истиқлол ҳақидаги  қўшиқларни куйлаб, даврага  файз бағишлади. Шўх қўшиқлар ёшларни  рақсга чорлади.

        Шунингдек,  тумандаги  бошыа умумтаҹлим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида ҳам шу каби мазмунли ва мароқли  тадбирлар бўлиб ўтди.Давлат мадҳияси янграгач,   видефильм кўрсатилди, маърузалар, шеърлар ўқилди, куй-қўшиқлар барчага завқу шавқ улашди.  Ўқувчилар  тадбирларнинг мазмун ва моҳиятини чуқур англаган ҳолда

        Туман ва шаҳарлардаги   барча мактаблар,  коллежлар ҳамда лицейлардаги тадбирлар жуда сермазмун,  мароқли ва қизиқарли ўтди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Ҳаётхон Ортиқбоева, Умида Абдуазимова, Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган артист Гавҳар Зокирова, таниқли ёзувчи  ва шоирлар Хуршид Дўстмуҳаммедов, Муҳаммадали Қўшмоқов, Саид Анвар, Анвар Тоғаев, Сувон Мели, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев,  Абдуқаюм Йўлдошев, кино ва театр актёрлари:  Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган артистлар Самандар Ҳамроқулов,  Норпошша Ҳасанова, Ойдин Юсупова,  Камолиддин Қосимов ва бошқа кўплаб  санъаткорлар, ижодкорлар иштирок этишди.

       Учрашувлардан сўнг туман марказиларидаги амфитеатр ва  аҳоли дам олиш марказларида   эстрада хонандалари ижросида гала концерт ташкил этилди. Улуғбек Раҳматуллаев, Малоҳат Наврўзбоева,  Фаррух Аҳмедов, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Шерзод Саидалиев, Хумоюн, Алишер Рўзметов, Феруза Каримова, Шоира Отабекова  ва бошқа истеъдодли хонандалар томошабинларни ўз қўшиқлари билан хушнуд этиб,  уларга кўтаринки кайфият бағишладилар.

       – Сирдарёда бўлиб ўтган тадбирларда  юз нафардан  таниқли ижодкорлар, санъаткорлар, олимлар, театр ва кино актёрлари,  истеъдодли ёш хонандалар иштирок этди, – деди Ўзбекистон республикаси Маданият  ва  спорт ишлари вазирлиги ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Узоқов. – Шуниси  қувончлики,туман ва шаҳарлардаги юзлаб мактаблар, лицей ва касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтган маънавий- маърифий ва маданий тадбирларга, 6 та туман марказларидаги ўйингоҳ ва  аҳоли дам олиш марказларида  ташкил этилган учрашув ва гала  концертларга 50 мингга яқин ёшлар жалб этилди. Шунингдек,  маҳаллалардаги 15 мингдан зиёд уюшмаган аҳоли вакиллари ҳам  ушбу тадбирларда қатнашдилар.  Мазкур лойиҳасидаги тадбирларда  “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан тавсия этилган   огоҳлик ва ҳушёрлик, одам савдосига  қарши курашиш  мавзуларидаги бир неча фильмлар намойиш этилди. Булардан ташқари,  таълим муассасаларида “Кеча ва бугун”, “Ибратли йўл” номли стендлар, ўқувчиларнинг ижодий ишларидан кўргазмалар ташкил этилди. Ўтказилган тадбирлар  ўқувчи – ёшларнинг  билимини,  дунёқарашини, маънавиятини ўстириш,  уларда ватанпарварилк, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда ёшларни турли с албий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсирига тушишдан  асраш ва ҳимоялашга хизмат  қилади.

       Матбуот анжуманида Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов,  таниқли  сухандон ва хонанда  Толибжон Исроилов,  ёш актёрлар Акбар Атамуҳаммедов, Самиддин Лутфуллаев, Шавкат Комилов ва бошқалар жойларда бўлиб ўтган учрашувлар, давра суҳбатларидан олган  тассуротлари ҳақида  сўзлаб бердилар ва келгусида  шу каби тадбирларни ўтказиш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!