Click to listen highlighted text!

Бирлашма ходимлари – аъзолари даврасида

 IMG_9582,

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева, етакчи юристконусльти С.Тоғаев ва бирлашма меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматовлар иштирокида “Ховосдон” АЖда  ишловчи ишчи-ходимлар иштирокида Ёшлар сиёсатига оид давлат дастурини бажарилиши юзасидан ишлаб чиқилган режа-жадвалга асосан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига риоя этилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг аҳамияти ва моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни моҳияти ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни, қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси, ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар тўғрисида маърузалар қилинди.

IMG_9589

    Шу билан бирга Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси бўйича бирлашма юристконсульти С.Тоғаев маруза қилди ва давра суҳбатида қатнашаётган ёш ишчи-ходимларга қонунчиликка оид буклетлар тарқатилди.

     Маърузалар жуда сермазмун, айни вақтда долзарблиги билан қатнашувчиларда катта таассурот қолдирди ва ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан қонуний тушунчалар берилди. Ўтказилган давра суҳбатидан ходимлар мамнун бўлдилар.

 

          Юридик бўлими мудири                                                    Ш.Умаралиева

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!