Click to listen highlighted text!

Ёшларга оид давлат сиёсати-амалда

 

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева, етакчи юристконусльти С.Тоғаев ва бирлашма меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматовлар иштирокида Ховос транспорт касб-ҳунар коллежида бўлиб, Ёшлар сиёсатига оид давлат дастурини бажарилиши юзасидан навбатдаги семинар ўтказилди.

IMG_9564

Семинарда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ушбу коллежда ишлаётган ёш ишчи-ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунларига риоя этилиши,  Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг аҳамияти ва моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни моҳияти  тўғрисида маърузалар қилинди.                  Шу билан бирга Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси бўйича бирлашма юристконсульти С.Тоғаев томонидан семинарда қатнашаётган ёш ишчи-ходимларга тавсия сифатида  буклетлар тарқатилди.

     Маърузалар шу куннинг долзарблиги билан семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди ва ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан қонуний тушунчалар берилди.

 

 

          Юридик бўлими мудири                                                    Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!