МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

                                                                                                       

Маълумки, мустақил юртимизда ёшларга жуда катта имкониятлар эшиги очилган, шу билан биргаликда уларнинг ўқиб, замонавий касб эгаси бўлишларига, ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

IMG_9599

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ҳам ҳудудда изчил амалга оширилмоқда.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида алоҳида режа-жадвал ишлаб чиқилиб, жойлардаги ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар, хусусан ёшлар иштирокида меҳнат қонунчилигига доир семинарлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказиб борилмоқда.

IMG_9606

Яқинда Сардоба туманидаги «Пахтаобод пахта тозалаш» акционерлик жамиятида “Ишчи-ходимларнинг меҳнат қонунчилигига оид билимларини ошириш” мавзусида семинар ўтказилди. Тадбирда корхонанинг 30 нафар ишчи-ходимлари қатнашдилар.

                       IMG_9616

 Иштирокчилар Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Бозорбой Исматов, Юридик бўлим мудири Ширинхон Умаралиева ҳамда етакчи юрисконсульт Санжар Тоғаевларнинг  мехнатга оид хукуклар тўғрисидаги маърузаларини тингладилар,  меҳнат қонунчилиги тўғрисида  батафсил маълумот олдилар. 

                     IMG_9618                     

 Тадбир сўнгида иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган буклет шаклидаги меҳнат қонунчилигига оид масалалар ёритилган эслатмалар тарқатилди.

                

                

 

 

С.Тоғаев

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши

Юридик бўлими етакчи юрисконсульти              

Print Friendly, PDF & Email