ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ – АМАЛДА!
Мустақиллик халқимизнинг маънавий оламини ўзгартирди, тафаккурини чархлади, фуқароларни келажаги буюк давлат қуриш ғояси билан қуроллантирди. Энг муҳими, ўтган йигирма беш йил ичида, мамлакатимизда қонунчилик шаклланди, унинг ижроси таъминланди.
Касаба уюшмалари тизимида меҳнат жамоаларида ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб боришга катта аҳамият қаратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига риоя этилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг аҳамияти ва моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни моҳияти ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни, қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар, ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги маълумотларнинг кенг оммага етказилиши, ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, сиёсий ва ҳуқуқий онгини ўстириш ишлари тизимли амалга оширилмоқда.
Яқинда юқоридаги қонун ва қонуности ҳужжатлари тарғиботи юзасидан Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси меҳнат жамоасида семинар ўтказилди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматов, бирлашма юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева ва соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Р.Абдалимовалар иштирок этдилар ва юқорида қайд этилган мавзуларда сўзга чиқдилар.
Маърузалар жуда сермазмун, айни вақтда ҳар бир соҳада учрай диган муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида бўлиб, семинарда қатнашган касаба уюшма аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Семинар савол-жавоб, мунозараларга бой бўлди.
Ш.Умаралиева, Юридик бўлими мудири