Click to listen highlighted text!

ЭЪТИРОФ

      Мустақиллик йилларида тиббиёт соҳасида  улкан  ўзгаришлар қилинди. Хусусан, хусусий клиникалар фаолиятига рухсат берилганлиги, давлат тиббиёт муассасалари учун ўзига хос рақобат муҳитини  пайдо қилиб, тиббий хизмат сифатининг ошишига туртки бўлди.

      Бизнинг  “Медио-Сервис” хусусий корхонамиз   2003 йилнинг сентябр ойида  7 нафар ходим билан ўз иш фаолиятини бошлаган.  Фаолитиямизнинг бошиданоқ давлатимиз томонидан хусусий корхоналар учун ажратилган имтиёзлардан унумли фойдаландик.  Тижорат банкидан олинган кредит ҳисобига 2012 йилда шифохона биноси кенгайтирдик, шу йили  ходимлар сони 40 нафардан ошди.  Хусусий  корхонамиз кичик корхонадан катта корхонага айланди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатини юксалтиришга,  шифокорларимизнинг малакаларини доимий ошириб боришларига катта эътибор бердик. Турли замонавий ускунлар сотиб олдик ва хусусий клиникамиз шифокорлари фаолияти давомида  замонавий тиббиёт ускунларидан фойдаланишига имконият яратдик.  Айниқса, вилоятда ягона бўлган,  2013 йил  декабр ойида АТ  “Асака банк”нинг Сирдарё вилоят филиали томонидан  ажратилган  1,5 млрд сўмлик кредит эвазига  Хитой  давлатидан   МРТ  аппарати олиб келганлигимиз аҳолига катта қулайлик яратди. Илгарилари вилоятдошларимиз магнит резонансли томограф аппаратига тушиб, ташхис қилдириш учун Тошкент ёки Самарқанд шаҳрига боришларига тўғри келар эди. Ҳозирда ушбу мураккаб ташҳис  шу ернинг ўзида амалга ошириляпти.

         «Медио сервис» хусусий корхонаси 2014 йил феврал ойидан « Равшан Даволаш Маскани»  МЧЖ  га  кайта  расмийлаштирилди.  Ўтган йилда  шифохонамизга АТ  “Асака банк” Сирдарё  филиалидан   1,552 млн сўмлик кредит эвазига яна бир замонавий тиббий жиҳоз –  компьютер томографи олиб келинди. Бугунги кунда тўлиқ реконструкция қилинган шифохонамизда барча керакли замонавий тиббий жиҳозлар – МРТ, КТ, рақамли рентген, видеогастроскоп, УЗИ доплер ва бошқалар билан тўлиқ жиҳозланган. Шифокор ва ҳамшираларимиз сони 60 нафардан ошиб кетди.  Бунинг ҳаммаси Истиқлол туфайли, Мустақиллик даврида кичик ва катта бизнес учун барча соҳада кенг йўл очиб берилганлигининг, яратилган шароит ва ажратилаётган имкониятлар  самарасидир.

                      Сирожиддин Яриев, “Равшан Даволаш маскани”

МЧЖ раҳбари

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!