Click to listen highlighted text!

ОИЛА –ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

         “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижроси юзасидан жойларда жамиятимиз асоси бўлмиш оилани мустаҳкамлаш, оилага бўлган эътиборни кучайтириш, йигит-қизлар ва ота-оналарда никоҳ ва оилага бўлган қарашларини мувофиқлаштириш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

          Яқинда Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи фаоллар залида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят “Оила”маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят бўлими ва “Ойдин йўл” газетаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Мустаҳкам оила-жамият таянчи” деб номланган тардбирда  Мирзаобод туманида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган офицер ва сержантларнинг оилалари иштирок этдилар.

         Ушбу тадбирда сўзга чиққан  вилоят бош имом-хатиби ёрдамчиси Фарҳод Раҳмонов, оилавий психолог Сабоҳат Шаропова, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори Замира Маҳмудова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мудири Ҳаётхон Ортиқбоева, вилоят “Оила”маркази раҳбари Сабоҳат Зунунова ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдаровалар жамият мустаҳкамлигида оиланинг ўрни, ўз навбатида оилада эркак ва аёл, ота ва она ўрни, соғлом турмуш тарзи, турли салбий иллатлардан оилани асраш йўллари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини йиғилганлар билан ўртоқлашдилар. Шу билан бирга иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

         – Бу тадбирда иштирок этаётган аёллар – ҳарбий хизматчиларимизнинг оилалари, улар турмуш ўртоқлари билан қанчалик аҳил ва иноқ яшашса, оилалари тинч ва хотиржам бўлса, хизматчиларимизнинг иш фаолиятига самарали таъсир кўрсатади. Аксинча, ҳарбий хизматчининг  оиласи нотинч бўлса, унинг ҳолати ватанимизни қўриқлашдек масъулиятли вазифасини бажаришига халал беради, – дейди Н-ҳарбий қисм касаба уюшмаси раиси Шуҳрат Қорақулов. – Шунинг учун ҳам биз ҳарбий қисмда хизматчиларимиз учун ҳамда уларнинг оилалари учун  тез-тез маънавият соатлари ўтказиб турамиз. Ушбу маънавий-маърифий тадбирлар хизматчиларимиз ва уларнинг оилалари дунёқарашларига ижобий таъсир ўтказади, уларнинг ватанга ва оиласига бўлган меҳр-садоқат туйғуларини оширади.

                             ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!