Click to listen highlighted text!

КОНСТИТУЦИЯ АСОСИМИЗ-ТАЯНЧИМИЗ

         Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 2-академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида   ёшлар билан  давра суҳбати ташкил этилди.

     Ўқув муассасасининг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  мазмуни-моҳияти ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида ёшларга атрофлича тушунчалар  бердилар. Шунингдек, Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган ва Сенат томонидан 24 августда маъқулланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида батафсил маълумот берилди.

   Мазкур йиғилиш ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилди.

Масъул ташкилотчи    А.Мамарасулов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!