Click to listen highlighted text!

КОНСТИТУЦИЯ –БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

     Шу мавзуда АТ Халкбанкнинг вилоят филиали меҳнат жамоасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

        Давра суҳбатида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Бозорбой Исматов ҳамда маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдаровалар иштирок этдилар.

   Дастлаб сўзга чиққан Зебо Ҳайдарова меҳнат жамоасини байрам билан табриклаб,  Конституциямиз қабул қилиниши тарихи, унинг халқчиллиги ва инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилганлиги, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик тамойилларига йўғрилганлиги ҳақида айтиб ўтди. Кейинги йилларда Асосий қомусимизга замон талабларига мос равишда  киритилган ўзгартишларга ҳам тўхталиб ўтди.

   Шундан сўнг сўз олган Бозорбой Исматов янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни шарҳлаб берди. Иштирокчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

    Тадбир сўнгида филиал бошланғич касаба уюшма қўмитаси Хатам Мирзаев маърузачиларга жамоа номидан миннатдорчилик билдириб, касаба уюшмаси томонидан олиб борилаётган маданий-маърифий ишлар ҳақида маълумотлар берди.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!