Click to listen highlighted text!

“МИНИ ФУТБОЛ” СПАРТАКИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ

2019 йил 26 октябр куни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан Гулистон шаҳридаги спорт мактаблари ходимлари ўртасида “Мини футбол” спартакиада турнири Гулистон шаҳар “Алпомиш” спорт мажмуасида ўтказилди. Спартакиадада 5 та ташкилотдан шакллантирилган буюртма асосида ходимлар орасидан 6 нафардан спортчилар иштирок этди.

Турнир натижаларига кўра қатнашчилар ўртасида мини футбол спорт тури бўйича 1,2,3-ўрин ғолиблари сифатида барча жамоаларни ортда қолдирган Сирдарё вилоят спортнинг ўйинли турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ходимлари мутлақ ғолибликка эришган бўлса, иккинчи ўринга Сирдарё вилоят яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ходимлари сазовор бўлишди, учинчи ўрин эса Сирдарё вилоят гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ходимларига насиб этди.

Мазкур ғолиб бўлган жамоа аъзоларига Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди. Спартакиадани ёритиш учун жараёндан фотолавҳалар олинди.

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси                          Ф.Таштанов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!