Click to listen highlighted text!

МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ БИЛИМДОНЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

        Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш  мақсадида Ўзбекистон касб-ҳунар таълим маркази, Тошкент Давлат юридик университети ҳамда  Ўзбекистон Касаба уюшмаси Федерацияси Кенгашининг ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловини ўтказиш тўғрисидаги  2016 йил 28 мартдаги  қўшма қарори қабул қилинган эди.

     Жорий йилнинг июнь ойида ушбу қарор  ижроси юзасидан  жойларда уч босқичда кўрик-танловлар ўтказилди. Дастлаб ўқувчи ёшлар ўзлари ўқиётган билим даргоҳларида тенгдошлари билан билимларини синовдан ўтказдилар. Уларнинг орасидан саралаб олинган иқтидорлилари туман, шаҳар босқичида  беллашдилар. Кўрик-танловнинг вилоят босқичида омад Гулистон Ахборот технологиялари компьютерлаштириш касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси  Умида Абдувалиева, Гулистон 2-Академик лицейи 2- босқич талабаси Дурдона Маматқулова, Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Файзулла Ўлмасовларга кулиб боқди.  Уларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

        Онлайн тарзда ўтказилган республика босқичида сирдарёлик билимдонлар орасида Гулистон 2-Академик лицейи 2- босқич талабаси Дурдона Маматқуловага муваффақият ёр бўлди. Фахрли 2-ўринни эгаллаган Дурдонага Конституциямизнинг 24 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмаси  Федерация Кенгашининг қимматбаҳо совғаси – “Samsung” русумли планшет тақдим этилди.

      Яқинда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Камолиддин Акбутаев ҳамда юридик бўлими мудири Ширинхон Умаралиевалар Гулистон 2-Академик лицейида бўлишиб, “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” кўрик-танлови ғолиби Дурдона Маматқуловага диплом ва совғаларни тақдим этишди.

 

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!