Click to listen highlighted text!

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ВЕЛОТУР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2017 йил 5 майдаги
№13 сонли “Республика хотин-қизлари  ўртасида “Соғлом аёл- соғлом авлод” шиори остида велотурни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги баёни ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитасининг 2017 йил 10 майдаги № 05-5-184 сонли шу ҳақидаги баёни тасдиқланди.

Ушбу йиғилиш қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман ички ишлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Сирдарё туманида “Соғлом аёл – соғлом авлод” шиори остида вҳаваскор велосипедчи аёллар мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Велотур шу йил 17 июнь куни Сирдарё шаҳридаги Ўзбекистон кўчасидан бошланиб, М-39 магистрал йўлигача давом этди.

Мусобақа иштирокчиларининг ёшларини инобатга олган ҳолда мусобақа 3 босқичда ўтказилди. 1- босқичда 18-30 ёш, 2-босқичда 31-44 ёш, 3-босқич 45 ва ундан юқори ёшлар ўртасида бўлиб ўтди. Жами туман босқичида 60 нафар хотин-қизлар иштирок этди.

3-босқичда ўтказилган велотурда жами 10 нафар хотин-қизлар ғолиб, деб топилди ва улардан иборат туман терма жамоаси тузилди. Булар Қуёш маҳалласидан Г.Анорқулова, Интилиш маҳалласидан М.Ҳакимова, Бешбулоқ маҳалласидан Д. Норбекова, Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежидан Б.Эгамқулова, Бунёдкор маҳалласидан С.Зоирова, Тараққиёт маҳалласидан Р.Ниятова, Фурқат маҳалласидан З.Ҳусанова, Фурқат маҳалласидан Н.Сурапова, Фаровон маҳалласидан Н.Қаҳҳорова, Матонат маҳалласидан М.Суннатиллаевалар терма жамоа сафида вилоят босқичида иштирок этадилар.

Оқ йўл маҳалласидан Б.Адилова, Ёшлик маҳалласидан З.Мўминова, Тадбиркор маҳалласидан Э.Каттахўжаевалар 45 ёшдан юқори бўлган иштирокчилар орасида яхши кўрсаткич кўрсатиб, туман хотин-қизлар қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари соҳиби бўлдилар.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасидан иштирок этган С.Абдувоҳидова, Сирдарё саноат касб-хунар коллежидан иштирок этган Н.Убайдовалар ҳам фаол иштирок этгани алоҳида  эътироф этилди.

 

 

М.Хусаинова,Сирдарё туман ҳокими ўринбосари,

Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!