Click to listen highlighted text!

ХОДИМЛАР ҲУҚУҚИЙ САВОДИ ОШИРИЛМОҚДА

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2018 йил 25 январдаги 01/189-сонли хати ва жадвалига асосан навбатдаги семинар йиғилишлари 29 март куни Ширин шаҳар ва Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаларида бўлиб ўтди.
Йиғилишга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимлари мудирлари ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси таклиф этилди.
Семинарда 116 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этиб, таклиф этилган мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа Қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.
Семинар савол жавобларга бой тарзда қатта қизиқиш билан ўтказилди. Ходимлар қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан қонуний тушунчалар берилди.

Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!