Click to listen highlighted text!

ТИЛ БИЛГАН ЭЛ БИЛАДИ

Мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган юксак эьтибор, уларга яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиз сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Улар таьлим, спорт, маданият, саньат каби соҳаларда ўзларининг иқтидор ва истеьдодларини намоён қилмоқдалар.
Сирдарё вилояти Халқ таьлими тасарруфидаги 1-сонли вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Мадина Суннатова шулар жумласидандир. Мадина мактабда аьло ўқиши билан бирга, француз тилини ҳам чуқур ўрганмоқда. У яқинда «Билимлар беллашуви»нинг шаҳар, вилоят, республика босқичларида француз тили фанидан 1 ўринни эгаллаб, мутлақ ғолиб бўлди. Бу унинг учун янги ғалаба, аслида у 2014 йилдан буён умумий ўрта таьлим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Билимлар беллашуви»нинг француз тили бўйича шаҳар, вилоят босқичларида ҳам фахрли I ўринни, Республика босқичида эса 1-2-3-4 ўринларни эгаллаб келган, у ўз муваффақиятлари учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлигининг 1-2-3 даражали дипломлари ҳамда олтин, кумуш, бронза медаллари билан тақдирланган.
Шунингдек, Мадина ўтган йили Ёшлар Иттифоқи Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан ўтказилган “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинида “Маьнавият” жамоаси билан фахрли I ўринни эгаллаганлиги учун Ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳар Кенгашининг I даражали дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланган.
-Мадина қизимиз мактаб-интернатда ташкил этилган “Инновацион лаборатория”нинг француз тили фани бўлими бош сардори. Шу билан биргаликда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг “Иқтидорли ёшлар” йўналиши сардори сифатида фаолият олиб бормоқда, – дейди фахрланиб мактаб-интернат директори Саодат Файзиева.
Мадина бўш вақтларида таржимонлик билан шуғулланиб туради.
Албатта, кичик синчалакнинг меҳнатлари муносиб тақдирланмоқда. Хусусан, шу йил 8 март – Хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган вилоят байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Яқинда вилоятдаги “Зиё” нашриётида Мадинанинг «Француз тилини ўрганмоқчимисиз, марҳамат!» номли китоби чоп этилди.
– Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2012-йил 10-декабрдаги «Чет тилларини ўрганиш тизимини ярада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сонли қарорининг қабул қилиниши мамлакатимиз таьлим тизимида жаҳоннинг ривожланган давлатлари билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини самарали йўлга қўйилишига замин яратди, -дейди Мадина Суннатова. – Менинг ушбу ўқув қўлланмам умумтаьлим мактабларининг 1-4-синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, француз тили фанидан яратилган дарслик мажмуалар асосида таьлим олаётган ўқувчиларнинг дарслардан сўнг ўтилган мавзуларни мустақил такрорлашлари учун . Бу ўқув-услубий қўлланма орқали ўқувчилар француз тилидаги сўз ва сўз бирикмаларни ўқишни, ўрганишни бошлайдилар. Шу билан биргаликда ўқиш, сўзлашиш ва нутқ фаолиятини ривожлантириб боради. Қўлланма кундалик ҳаётимизда фойдаланиладиган сўз ва иборалар, қизиқарли машқ ва тестлар, топишмоқ ва тез айтишларни ўз ичига қамраб олган,
Мадина ёш бўлишига қарамай, бу каби ўқув қўлланмаларни болажонларга тақдим қилиши қувонарли, албатта. Биз умид қиламизки, ушбу қўлланма тезда болажонларнинг севимли китобларига айланди. Мадинахонга эса кейинги фаолиятида янада юксак парвозлар тилаймиз.

Нозима Аҳмадалиева, Гулистон Давлат университети қошидаги Академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!