Click to listen highlighted text!

СПОРТ-САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Кейинги йилларда меҳнаткашларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш мақсадида касаба уюшмалари тизимида турли спорт мусобақалари ташкиллаштириш урфга айланиб қолди. Бу йил бошидан Республикамизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам ўтказилган “Спорт-саломатлик гарови” шиори остидаги спорт ўйинлари жуда катта спорт байрамига айланиб кетган эди. Шу кунларда ҳам тармоқларнинг туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан касаба уюшма аъзолари ўртасида спартакиадалар ва спорт фестиваллари ўтказиш давом этмоқда.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши томонидан тармоқдаги ишчи-ходимлар ўртасида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказди. Ушбу тадбирда жами 260 нафар иштирокчи иштирок этди ва спортнинг волейбол, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Шуниси эътиборлики, иштирокчиларнинг 120 нафарини аёллар ташкил этди. Мусобақа ғолибларига туман Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

М.Хайитқулов,Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!