Click to listen highlighted text!

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ- РИВОЖЛАНИШ ПИЛЛАПОЯСИ

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган  Форуми якунларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда жами 116 нафар иштирокчилар, жумладан, ижтимоий ҳамкор ташкилот вакиллари, касаба уюшма фаоллари қатнашишди. Белгиланган соатдан барвақтроқ келиб Ўзбекистон тараққиёт йўлини белгиловчи ҳаракатлар стратегияси йўналишлари тўғрисида фикр алмашишди. Семинар дастурига мувофиқ   вилоят ташкилотлари вакиллари, “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги Форумнинг вилоят ништирокчилари,  обрў-эътиборга эга бўлган илм, фан, ишлаб чиқариш соҳалари вакилларининг маъруза ва чиқишлари тингланди.

 -Буюк мутафаккир бобомиз Низомиддин Мир Алишер Навоий бундан беш юз йиллар олдин ёзган бир байтларида:“Агар элга нафъинг бешакдурур, Билки, бу наф ўзингга кўпракдурур”,-деган эдилар,-дейди давлат, муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Алишер Таджиев.- Яъни, элу юртга қанчалик кўп манфаат етказсанг, фойданг текса, билгинки, бу фойданг элингдан ҳам аввал ўзингга кўпроқ манфаатлидир. Агар бу байтни адабиётдан олиб, сиёсатга боғласак, юртинг равнақига, мамлакатинг ободлигига, халқнинг фаровонлигига қанча кўп хизмат қилсанг, кўпга манфаатли ишларни амалга оширсанг, билгингки, бу хизматларнинг самарасидан ўзинг ҳам, жамият ҳам, давлат ҳам манфаат топади, давлат ва жамиятнинг ардоғида яшайсан. Шундай экан, элу юрт хизматига камарбаста бўлайлик.

Шунингдек, семинар давомида  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!”
шиори остида ўтказилган семинар иштирокчиларининг вилоят касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,

“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!