Click to listen highlighted text!

МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ, ҲУҚУҚИЙ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

       Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 18 октябрдаги  Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунини касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш ҳақида”ги 4/4-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман ва шаҳар кенгашлари раислари учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаоллар залида  ўқув-семинар ташкил этилди.

cimg3743

     Тадбирдада Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси Р.Ербобоев, Кенгашнинг Сирдарё вилоятдаги масъул ташкилотчиси А.Мамарасулов,  барча туман, шахар кенгашлари раислари, молия бўлими мутахассислари ва иш берувчилар вакиллари иштирок этишди. Иштирокчилар Республика Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси Р.Ербобоев ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматовнинг кўргазмали чиқишларини тингладилар.

      – Семинарда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун тарғиботи ҳамда унга киритилган қўшимчалар-ўзгартиришлар бўйича мутахассислар  маърузаларини тингладик, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоблар олдик, – дейди  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон тумани Кенгаши раиси Ўсарқул Усанов.

     Йиғилишда  миллий қонунчилигимизда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясининг кафолатлари, касаба уюшмасининг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

 

Масъул ташкилотчи А.Мамарасулов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!