ТАДБИРКОРЛАР ХАЛҚ ХИЗМАТИДА
Янги – 2017 йил кириб келишига саноқли кунлар қолмоқда. Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш вилоятимиз маркази – Гулистон шаҳрида тадбиркорлар томонидан ташкил этилган савдо ярмаркаси бугунги кунда халқимизга муносиб хизмат кўрсатмокда.
– Аҳолининг Янги йил байрами дастурхонини арзон ва сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ҳамда чорва маҳсулотлари билан таъминлашда тадбиркорларимиз беминнат хизмат кўрсатмоқда. Айни пайтда шундай савдо ярмаркалари барча туман ва шаҳар марказларида ташкил этилган, -дейди вилоят савдо департаменти бошлиғи Ҳамид Сайдалиев.- Улгуржи савдо базаларида заҳира килинган маҳсулотларни сифатли ҳолатда халқимизга етказиб бериш – савдо корхоналарининг асосий вазифасидир. Айни пайтда 30 дан ортиқ хусусий тадбиркор Янги йил савдо ярмаркасида ўз маҳсулотлари билан қатнашаётган бўлса, яқин кунда уларнинг сони янада ортади. Энг муҳими, кўрсатилаётган савдо хизматидан халқимиз миннатдор бўлмоқда.
Гулистон шахрида ташкил этилган Янги йил савдо ярмаркаси харидорлар билан кун сайин гавжумлашиб бормокда.
Гулистон шаҳридаги “Абдурахмон ота” хусусий корхонаси томонидан ишлаб чикқарилаётган қадоқланган сут ва сут маҳсулотларини харидорлар ҳавас билан харид қилишмоқда.
– Юртимизда барча байрамлар ўзига хос тарзда, кўтаринки руҳда кутиб олинади. Ҳар йили Янги йил байрамига тайёргарлик декабрь ойининг бошиданоқ бошланиб кетади. Мана бу йил ҳам байрам дастурхонимизнинг хилма-хиллиги ва сифати учун қайғураётган ташкилотчилар ва тадбиркорларга раҳмат деймиз, – дейди “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё филиали бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Ўктам Умрзоқов.
– Ҳақиқатан ҳам, ярмаркада маҳсулотлар хилма-хил ва бозордагидан анча арзон, – дейди “ЎзбекТелеком”АК Сирдарё филиали ишчиси Дилдора Саримсоқова. –Муҳими, ишхонамизга яқин жойда, марказда ташкил этилган, жуда қулай.
Бунёдкор мчж томонидан 15 турдан ортик арзон ва сифатли кишлок хўжалик махсулотлари савдоси ташкил этилган.
Гулистон туманидаги Орол неъматлари хусусий корхонаси Янги йил савдо ярмаркасида ўзлари ишлаб чикарган арзон ва сифатли гўшт махсулотлари билан катнашмокда
– Янги йил савдо ярмакасига кунига 200 кгдан ортик гўшт махсулотлари етказиб берилдмокда дейди – Орол неъматлари хусусий корхона рахбари Баходир Бегматов. – Махсулотимиз захираси етарли шу сабабли кунлик савдога талабга караб кўпайтириш имкониятимиз бор.Максадмиз халкимизга муносиб хизмат кўрсатишдир.
Тадбиркорларимиз ўзларининг беминнат хизмати билан халк олкишини олмокда Янги йил савдо ярмаркалари давом этмокда.
И.Буриев,ИТИЧС ходимлари касаба уюшмаси Вилоят масъул ташкилотчиси