Click to listen highlighted text!

ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ Касаба уюшмаси-болаларга!

    “Янги йил байрами тадбирларини юқори савияда ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашлари қарорлари юзасидан Сирдарё вилоятида янги йил тадбирлари бошланиб кетди.

   Бугунги кунда бирлашма тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда байрам тадбирлари ташкиллаштирилиб, меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, байрам совғалари улашилмоқда. Шу билан бирга ҳудуддаги жисмоний чекланган болалар учун мактаб-интернатлар ҳамда “Болалар шаҳарчаси” ҳам касаба уюшмаларининг эътиборидан четда қолмади.

       Болажонларнинг энг севимли байрами арафасида бирлашма томонидан Янги йил совғалари уларга тақдим этилди.

  – “Болалар шаҳарча”мизда бугунги кунда 82 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда, – дейди шаҳарча директори Покиза Аҳмаджонова. – Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик туфайли улар бекаму кўст ўсишяпти. Шу билан биргаликда, вилоятимизда фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари, хусусан, касаба уюшмалари байрамлар арафасида болаларнинг ҳолидан ҳамиша хабар оладилар, турли саёҳатларга олиб борадилар, байрам тадбирлари ташкиллаштириб беришади. Биз ҳомийларга  ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

       Шу куни Сирдарё туманидаги 71- ақлий салоҳияти чекланган болалар мактаб-интернатининг 181 нафар ўқувчиси ҳам касаба уюшмаларининг байрам совғаларини қувонч билан қабул қилишди.

      -“Касаба уюшмалари –болаларга!” акцияси йил бўйи давом этиб, барча байрамлар арафасида касаба уюшмаларининг болажонларга аталган тадбирлари ва  совғалари ташкиллаштирилди,  айниқса, болаларнинг ёзги дам олишларини  мароқли ўтказишларида касаба уюшмаларининг кўмаги катта бўлди, – дейди бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари Қаршибой Эшназаров. –Келгуси йилда ҳам юртимиз келажаги эгалари бўлмиш болажонларимиз, албатта,  бизнинг эътиборимизда бўладилар.

 

 

ВКУТБ  Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!