СИРДАРЁДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

           Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ҳамда “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида “Армия ва ёшлар” фестивали бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, Тошкент ҳарбий округи Гулистон гарнизони, хотин-қизлар қўмитаси, мудофаа ишлари, ичики ишлар, халк таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармалари, “Маҳалла”, “Нуроний” хайрия жамоат фонди бўлинмалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Президентимизнинг 2017 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, вилоятдаги ўқув муассасалари ўқувчи, талаба ва ёшлари, вилоят ташкилотлари, корхоналари, нодавлат нотижорат ташкилоятлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, подполковник Б.Ўролбоев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўз самараларини бераётганини, жаҳон талабларига жавоб берадиган, қўшинларнинг сифат таркиби янгиланиб, сафларини тўлдириш тартиби такомиллашганини, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ, техника ва етук ҳарбий мутахассислар билан шакллантирилган профессионал миллий армиямиз – мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати эканини алоҳида таъкидлади.
Тадбир Гулистон шаҳридаги Хотира майдонида барпо этилган Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйиш билан бошланди.
Сўнгра, Гулистон шаҳридаги “Буюк келажак” маҳалласида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган 2 та 3 қаватли, 36 оилага мўлжалланган барча замонавий қулайликларга эга 2 ва 3 хонали янги уйлар фойдаланишга топширилди.
– Президентимиз, Қуролли Кучлар Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан янгиланган лойиҳалар асосида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун барпо этилган уйлардан 3 хоналиги менга ҳам тантанали равишда топширилди, – дейди шартнома асосида хизмат бурчини адо этаётган катта сержант Акром Ғаффоров. – Сарҳадларимиз мустаҳкамлиги, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги учун хизмат қилиш – мен учун улкан фахр.
Биз ҳарбийлар ва оила аъзоларимиз учун ҳукуматимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида янги уйга эга бўлганимиз биз учун қўшалоқ байрам бўлди. Ҳар бир ҳарбий хизматчи учун озод, обод ва тинч Ватанда оиласи, фарзандлари энг замонавий шароитлар яратилган, шинам, кенг, ёруғ, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви билан бекаму кўст таъминланган ўз уйида осойишта истиқомат қилишидан ортиқроқ бахт бўлмаса керак.
Оиламиз ва барча ҳарбий хизматчилар номимдан бизга шундай намунавий уйларни қурдириб, барча шароитларни яратиб бераётган Президентимизга самимий миннатдорлик изҳор этамиз. Ана шундай ғамхўрлик ва эътибор учун Президентимиз, Ватанимиз ва халқимиз учун керак бўлса жонимизни ҳам фидо қилишга ҳамиша тайёрмиз.
Шунингдек, вилоятдаги ҳарбий қисм, ўқув муассасалари, ташкилот, корхона ва маҳаллаларда ҳам “Миллий армиямиз – ғурур ва фахримиз”, “Халқ ва армия якдилдир”, “Армия ва ёшлар”, “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч”, “Менинг армиям – менинг фахрим”, “Ватан – улуғ, бурчим – муқаддас” каби мавзуларда ташкил этилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув, фестивал, видеомулокот ва давра суҳбатлари ёшларда ҳарбий соҳага қизиқишни оширишда муҳим аҳамият касб этаётир. Жойларда “Армия ва ёшлар” мавзусида ташкил этилган замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳа, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, спорт мусобақалари, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг концерт дастуридан иборат фестиваль намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали байрам тадбири давомида вилоят марказида оркестр садолари остидаги ўтган Тошкент ҳарбий округи Гулистон гарнизони офицер, сержант ва аскарларининг ҳарбий паради ва замонавий қурол-яроғ, ҳарбий техникалари намойиши иштирокчиларида катта таъсурот қолдирди.
Байрам тадбири Гулистон шаҳридаги “Наврўз” тантаналар мажмуасида бир пиёла чой устида давом этирилиб, Ватан олдидаги бурчини ҳалол ва ситқидил ижро этаётган бир гуруҳ ҳарбийларга вилоят ҳокими ҳамда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Байрам тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва жозибали рақслар барчага хуш кайфият улашди.

                      Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

                                                       Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *