КЎТАРИНКИ РУҲДА Янги йил байрами тадбирлари
Боёвут енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежи ишчи ходимлари ва талаба ёшлари Янги – 2017 йилни кўтаринки руҳда кутиб олмокдалар. Коллежда бўлиб ўтган Янги йил тадбирида шеър ва кўшиқлар, қувноқ рақслар, кулгили саҳна кўринишлари, Қорбобо ва Қорқизнинг табриклари барчага қувонч ва шодлик бахшида этди.
– 2016 йил менинг ҳаётимда ўчмас из қолдирди. Коллеж маъмурияти ва касаба уюшма ташкилоти ўқиш ва жамоат ишларидаги фаоллигимни инобатга олиб мени Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг стипендиясига тавсия этишди, – дейди касаба уюшма стипендияси соҳибаси, 2-босқич талабаси Сарвиноз Аблязова.
Янги йил тадбирида фаол иштирок этган ёшлар касаба уюшма ташкилоти совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, эҳтиёжманд оила фарзандлари ҳам Янги йил совғалари олишди.
Масъул ташкиотчи И.Буриев.