Click to listen highlighted text!

“ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙИЛИ”ГА БАҒИШЛАНДИ

          Тадбирни  Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси  БКУҚ раиси  Назира Кличева бошқариб борди.

          Дастлаб тадбир иштирокчилари эътиборига ролик ва слайд намойиш этилди. Сўзга чиққан  Сирдарё вилоят  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари З.Ҳайдарова   Ўзбекистон Республикаси  президенти Ш.М.Мирзияевнинг Конституциямизнинг 24 йиллигига бағишланган тантанали тадбирдаги маърузаси ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да касаба уюшмалари томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳақида  батафсил тўхталди.

          – Халқ билан мулоқот, халқ дардини тинглаш, унга ечим топиш –Янги йилда давлатимиз ички сиёсатининг бош йўналиши бўлади. Президентимиз   бу борада виртуал қабулхоналар ишига, шунингдек, жойларда ҳокимлар ва халқ ўртасидаги масофани қисқартиришга, жойларда мавжуд муаммоларни жойида ҳал қилишга жуда катта эъитибор бермоқдалар. Шу ўринда, давлатимиз томонидан ННТларга жуда катта эътибор ва имкониятлар берилаётганини таъкидлаш лозим, ўз навбатида ННТ лар ҳам давлатнинг ички сиёсатини, давлат дастурларини амалга оширишда хам кўмакчи ҳам назоратчяи бўлмоғи лозим,  – деди маърузачи ўз сўзида. – Хусусан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошида “Юридик клиника” ишга туширилган бўлиб, ушбу марказга оғзаки, ёзма ҳамда телефон ва электрон почта орқали мурожаат қилиш мумкин. Ушбу мурожаатларни ҳал қилишда касаба уюшмалари  яқиндан кўмаклашадилар.

          Шундан сўнг сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Ортиқбоева  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да амалага оширилажак ишлар ҳақида батафсил тушунтирди. Уюшма ва Халқ демократик партияси Сирдарё бўлимига келган мурожаатлар ва уларнинг таҳлили билан таништирди. Иштирокчилардан тушган саволларга жавоб берди.

           ЎХДП вилоят бўлими “Аёллар қаноти” раиси Сабоҳат Зунунова ҳам  сўзга чиқиб, жамиятимиз тараққиётида аёллар қўшаётган ҳисса, бу борада аёлларимиз ижтимоий соҳаларда, хусусан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида жуда фаол эканликлари, кейинги пайтда аёл раҳбарлар сафи кенгаяётгани, аёл депутатлар кўпаяётгани ҳақида гапирди. Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

          Тадбир сўнгида  Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси  БКУҚ раиси  Н.Кличева   маърузачиларга меҳнат жамоаси номидан миннатдорчилик билдирдилар.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!