Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМА РАИСЛАРИ УЧУН ЎҚУВ

Гулистон шаҳрида жойлашган “Дўстлик” канали бошқармасида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва Жамоа шартномасига киритилаётган ўзгартишлар мавзуида ўқув-семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари Эркин Бойниёзов, тармоқнинг вилоятдаги масъул ташкилотчиси ва Гулистон шаҳар кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилот раислари иштирок этишди.
Семинарда таъкидланганидек, намунали бошланғич ташкилотлар касаба уюшмасининг асоси ҳисобланади. Шунинг учун ўзгаришлар, янгиликлар аввало, бошланғич ташкилотларда қўлланиши яхши самара беради. Мутахассислар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси нормалари мазмун-моҳияти, киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида касаба уюшма раисларига батафсил маълумот ва тушунтиришлар берди.
Янги ҳужжатда ходим ва иш берувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилди. Масалан, ходим меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган иш жойига эга бўлиш, иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим касблардаги ва тоифалардаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар 13 ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш каби қатор ҳуқуқларга эга. Киритилаётган нормалар жуда кўп, жумладан, Меҳнат кодексидаги 130 дан ортиқ моддалар жамоа шартномаларига киритилиши кутилмоқда. Семинар иштирокчиларига ана шу янги нормаларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб берилди.
Шунингдек, “Дўстлик” канали бошқармаси бошланғич касаба уюшма раисининг устав талаби асосида тузган бошланғич ташкилотнинг иш ҳужжутлари иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.
-Бугунги ўқув семинарида иш берувчи ва ходимлар манфаатини ҳимоя қилувчи касаба уюшма раисларининг ҳуқуқий саводхонлиги яна бир бора оширилди. Бу орқали ходимлар меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсад қилинган, -дейди “Дўстлик” канали бошқарма бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси Умурзоқ Умурқулов.

Қаршибой ЭШНАЗАРОВ,
Агросаноат мажмуи ходимлари
Касаба уюшмаси Гулистон шаҳар
Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!