Click to listen highlighted text!

ЗАМОН БИЛАН ҲАМНАФАС.

      Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жойларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида қонунларни амалиётда қўлланилиши, яъни, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги қонунлари, меҳнат кодекси, ҲМТнинг Ўзбекистонда ратификация қилинган Конвенциялари, шунингдек “Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида”ги 87-сонли Конвенцияси ҳамда   Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни  ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунининг янги таҳририга оид мавзуларда жойларда семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

     Шундай тадбирлардан бири 2017 йил 19 январ куни Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси меҳнат жамоаси ҳамда тиббиёт коллежи битирувчиларининг 60 нафар вакиллари ўртасида ўтказилди. Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б. Исматов,  юридик бўлими мудири Ш. Умаралиевалар ҳамда вилоят меҳнат бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

     Семинар аввалида меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б. Исматов меҳнатни мухофаза қилиш қонунининг янги таҳрири билан иштирокчиларни таништириб ўтди.

      Семинар давомида юридик бўлими мудири Ш. Умаралиеванинг юқоридаги мавзуларда маърузалари мароқ билан тингланди.

         Тадбир қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишиб, барча саволларга қонуний жавоб олишди.

 

            Бирлашма юридик бўлими мудири    Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!