Click to listen highlighted text!

БОЖХОНАДА ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2017 йил 14 январь куни мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади – аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашга қаратилган.

..  .Энг асосий устувор вазифа – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олийжаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдан иборат.

     Шу нуқтаи назардан,  Сирдарё вилояти божхона бошқармасида аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини узлуксиз қабул қилиш тизими яратилган бўлиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали усул ва механизмларини татбиқ қилиш чоралари белгилаб борилмоқда.

   Сирдарё вилояти божхона бошқармасида аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини узлуксиз қабул қилиш мақсадида (0367) 227-89-08 ва
227-48-67 рақамли “Ишонч телефонлари” ҳамда “Фуқароларни қабул қилиш хонаси – Халқ қабулхонаси” ва бошқармада “Мурожаатларни қабул қилиш бўйича Ишчи гуруҳи” фаолият кўрсатмоқда.

       Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлар!

     Сиз ҳар қандай вақтда вилоят божхона бошқармасига ўзингизни қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин. Сизларнинг қонуний мурожаатларингиз қисқа муддатда кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши таъминланади.

Аббос  Қўлдошев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!