Click to listen highlighted text!

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

     Ширин шаҳридаги энергетика касб-ҳунар коллежида мулоқотда “Амир Темур”, “Дўстлик” маҳаллалари фуқаролари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

   Тадбирни Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Мамадалиев кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

     Гулистон давлат университети доценти, фалсафа фанлари номзоди, Ўзбекистон Журналистлар ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси, Сирдарё вилоят тарғибот-ташвиқот гуруҳи фаол аъзоси Равшанбек Маҳмудов диний экстремизм, терроризмга қарши – тинчлик ва туруққиёт гарови мавзусида катта маъруза қилди. Ширин шаҳрида йигирма минг нафар атрофида аҳоли яшайди. Лекин  бир ярим минг нафар фуқаро бугунги кунда чет элларда юрганлиги, ота-оналар бу ҳолдан бефарқ эканликлари айтиб ўтилди.

     Худди шундай мулоқотлар Ширин шаҳридаги 2- 3 ҳамда 4 – умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди. Унда “Бунёдкор”, “Улуғбек”, “Фарҳод” маҳаллалари фуқаролари иштирок  этдилар. Маърузачи Равшанбек Маҳмудов “Диний экстремизм-тинчлик ва тараққиёт душмани” ва  “Огоҳлик-давр талаби” мавзуларида маъруза қилди.  Тадбирда “Фарҳод” маҳалласидаги бир неча фуқаролар яширин ҳолатда ёш болаларга диний сабоқ беришга ҳаракат қилганликлари ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган  “Тозалаш” тадбирида аниқланганлиги айтиб ўтилди.   Йиғилганлар эътиборига  “Тафаккур эҳтиёжи”  ҳужжатли фильм намойиш этилди.

     Бўлиб ўтган тадбирларда Ширин шаҳар ҳокими Илҳом Бегалиев иштирок этди.

ВКУТБ маданий маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!