Click to listen highlighted text!

Касаба уюшмалари ходимлар даврасида

     Куни кеча вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси У.Таниқуловлар биргаликда Сардоба туман тиббиёт бирлашмасининг 2017 йил 28 февралдаги 65-сонли таклиф хатига асосан Пахтаобод шаҳарчаси туман хокимияти биноси мажлислар залида долзарб масалалар, яъни ҳозирги замон талаби бўйича янги қабул қилинаётган қонунлар ва қонун ости ҳужжатлар, қонунларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар  ҳақида  семинар ташкил этдилар.

      Семинарни туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори  Г.У.Қуватова очиб, маъруза учун сўзни навбат билан  бирлашма юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева сўнгра меҳнатни муҳофаза қилиш қонунининг янги таҳрири бўйича батафсил тушунтириш бериш учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси У.Таниқуловга берди.

 Семинарда тиббиёт бирлашмасининг 30 дан ортиқ ишчи-ходимлари қатнашиб, маърузачиларнинг маърузаларини мароқ билан тинглашди ва ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

 

Бирлашма юридик бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!