Click to listen highlighted text!

“ЧАРМ ТЎП” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Спортнинг  футбол тури  кенг оммалашган бўлиб,  барча ёшдаги  болаларда  юқори  қизиқиш  билан  ўйналади.  Айниқса,  маҳалла  болалари  жам бўлганида бир неча жамоа  шаклланади.

Ўсиб  келаётган ёшларда оммавий спортга қизиқишни  ошириш  ва  иқтидорини  ривожлантириш,  спортсеварларни  қўллаб –  қувватлаш  мақсадида  “Чарм  тўп”  мусобақаси  ўтказилиши  анъанага  айланган. Ушбу  мусобақа  энг улуғ ва энг  азиз байрамимиз –  Мустақиллик байрами  арафасида ўтказиб  келинади.  Шу  муносабат  билан  9 август куни  фуқаролар  йиғинларидаги  13 – 14  ёшли  ўсмирлар  ўртасида  мини  футбол турида  мусобақанинг вилоят  босқичи  бўлиб  ўтди.  Гулистон  шаҳридаги  “Гулистон  марказий  ўйингоҳи”  учрашув  майдони  бўлди.  Унда вилоятдаги  барча туман,  шаҳар  маҳалла ёшлари  ғолиблик учун  фаол иштирок  этишди.

Қизиқарли  беллашув ниҳоясида  Гулистон шаҳар “Улуғобод”  мфй  ёш  футболчилари  ғолиб  чиқишди.  Улар  финалда  тенгдошлари бўлган  Гулистон  тумани, “Соҳилобод”лик ёшларни  кичик ҳисобда  енгиб  республика  босқичига  йўлланмани  киритишди.  3 ўринни  Сирдарё туманининг  “Аҳиллик”  маҳалла  ёшлари эгалладилар.  Ғолиб  жамоага  кубок,  1 –  даражали  диплом  тақдим  этилди.  Шунингдек,  иштирокчиларга  вилоят  касаба уюшмалари  ташкилотлари  бирлашмасининг  эсдалик совғалари  топширилди.

 

Озода  МАМАДАЛИЕВА,

«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!