Click to listen highlighted text!

АСКАРЛАР ТАНТАНАЛИ КУЗАТИЛДИ

      Сирдарё вилоятидаги чегара қўшинларига қарашли “Н”- ҳарбий  қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган бир гуруҳи аскарларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

      Тантанада вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, мудофаа ишлари, ички ишлар, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари,  жамоат ташкилотлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

        Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.

         Тадбирда Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида муддатли ҳарбий хизматини ўташнинг чақирувдан захирага бўшатишгача бўлган жараёни қайта кўриб чиқилиб, замонавий талабларга мувофиқлаштирилганини таъкидлади. Бугун миллий армиямиз сафларида йигитлик бурчини ўтаб бўлган аскарлар ҳарбий хизматчи учун зарур ва келгусида ҳаётида асқотадиган билим ҳамда кўникмаларга эга бўлдилар.

       Муддатли ҳарбий хизматдан қайтаётган аксарият ўғлонлар ота-онасини нафақат маънавий, интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан ижобий ўзгаргани, балки олий ўқув юртларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи тавсияномаларга эга бўлгани билан ҳам хурсанд қилмоқдалар.

       – Олий ўқув юртига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи тавсияномага эга бўлганим билан фахрланаман, – дейди белгиланган хизмат муддатини ўтаб, Қуролли Кучлар резервига бўшатилган Навоий вилоятидан ҳарбий хизматга чақирилган, оддий аскар Бобур Рўзиев. – Хизмат давомида билим ва кўникмаларимни бойитиб, командирларим кўрсатмаларига қатъий амал қилишга ҳаракат қилдим. Мақсадим, олий ўқув юртига ўқишга кириб, Ватаним, халқим корига яраш, ҳарбий шифокор касби сирларини пухта эгаллаб, мамлакатимнинг, Қуролли Кучларида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг саломатлигини, тинчлигини асраб, авайлашга ўзимнинг муносиб ҳиссамни  қўшишдир.

     – Мен миллий аримиямиз сафидан резарвига бўшатилганим билан, халқим, юртим иқтисодиёти равнақи йўлида собитқадамлик билан хизмат қилишда, миллий армиямиз сафида ўрганган барча кўникмаларимни амалиётга қўллашдир, – дейди сурхондарёлик Ахроржон Сувонов. – Шаҳримга қайтиб боришим билан ўзим қизиққан соҳа ва мутахассислик бўйича, чин дилдан меҳнат қилиш демакдир.

     – Мен бир йил давомида Ватаним сархадларини собитқадамлик билан ҳимоя қилишда каттагина тажрибага эга бўлдим, – дейди Қашқадарё вилоятидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, оддий аскар Акмал Нормуродов. – Хизматим давомида олган сабоқларим учун ҳарбий қисм командири, подполковник Нозимжон Ниёзовга, барча офицер ва сержанларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

        Тантанали маросим сўнгида, аскарлар оркестр садолари остида ҳарбий параддан ўтишди. Шоир Алишер Нур йиғилганларга ўз шеърларидан намуналар ўқиб берди. Вилоят санъаткорлари томонидан ижро этилган куй, қўшиқ ва жозибали рақслар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Ҳамза Шаймардонов,

“Н”-ҳарбий қисм командирининг маънавий-

маърифий масалалар бўйича командир

ўринбосари, подпоковник

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!