Click to listen highlighted text!

МИРЗАОБОДДА СПОРТ БАЙРАМИ

            Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, уларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш мақсадида 2019 йил 17 ноябр куни Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласидаги 3 ва 34-умумий ўрта таълим мактаблари спорт мажмуасида мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ўртасида “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида спартакиадаси ўтказилди. Ушбу саломатлик спартакиасида 13 та мактабгача таълим муассасаларидан 120 нафар спортчилар, спортнинг волейбол (аёллар) ва шашка (аёллар) турлари бўйича иштирок этишди.
Спорт мусобақасида волейбол бўйича аёллар ўртасида 1-ўринни 3-МТТ жамоаси, 2-ўринни 11-МТТ жамоаси ва 3-ўринни 8-МТТ жамоалари эгаллашди.
Спорт мусобақасида шашка бўйича аёллар ўртасида 1-ўринни 17-МТТ жамоасидан Чўтбоева Нилуфар, 2-ўринни 11-МТТ жамоасидан Абдумуталова Гавхар ва 3-ўринни 4-МТТ жамоасидан Абдиева Ферузалар эгаллашди.
Спорт мусобақаси якунида касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан спорт мусобақаси ғолибларига қимматбаҳо совғалар берилди ва 120 нафар спорт тадбири иштирокчиларига тушлик ташкил қилинди.

Туман кенгаши раиси   Б.Ахроров

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!