Click to listen highlighted text!

МУРОЖААТЛАР САРҲИСОБИ

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлимининг 2017 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг “ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг ижроси таҳлил этилди ва таҳлил натижаларига кўра 2017 йил давомида жами 168 та мурожаат қайд этилган бўлиб, шундан 23 таси ёзма, 82 та оғзаки, 49 та “Ишонч” телефонига ва 14 та электрон тарздаги мурожаатлардир. Мурожаатлар барчаси ўз вақтида қонуний кўриб чиқилган. Таҳлилларга кўра энг кўп мурожаатлар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидан эканлиги аниқланди.
Мурожаатлар кўп бўлган ташкилот раҳбарларига таҳлилий хатлар чиқарилди. Шундан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига чиқарилган хатнинг ижросини таъминлаш борасида 2018 йил 31 январ куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимлари ходимлари таклиф этилган ҳолда соғлиқни сақлаш тизимидан жами 58 нафар ходимлар иштирокида мурожаатлар, меҳнат қонунчилиги ва бошқа Қонунлар аҳамияти ва моҳияти, уларнинг жойларда ижросини таъминлаш борасида семинар ўтказилди.
Семинар савол жавобларга бой тарзда қатта қизиқиш билан ўтказилди. Ходимлар қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан қонуний тушунчалар берилди.

Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!