Click to listen highlighted text!

БУХОРОНИ БИРИНЧИ КЎРИШИМ…

              Ёшим 75 да. Шу ёшга кириб, Бухорони биринчи бор кўриш насиб этди, худога шукур, – дейди Сардобалик Меҳри ая.
Касаба уюшмаларининг “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” акцияси доирасида ва 2019 йил 7 октябрдаги «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини оширишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида» ги 19-29 «с» сонли қарори чора-тадбирлари дастури 5-бандининг 5-хатбоши (“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ишлаётган пенсионерларнинг, касаба уюшмаси аъзоларининг пенсионер ота-оналарининг Республикамизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳатларини амалга ошириш) ижросини таьминлаш мақсадида корхона ва ташкилотларга тарихий Бухоро шаҳрига ишчи-ходимлар ёки уларнинг ота-оналари учун саёҳатга бориш тавсия этилди. 45 нафар саёҳатчиларнинг 25 нафарини кекса ёшдаги отахон ва онахонлар ташкил этди.
Сирдарёликлар қадимий Бухоронинг тарихий жойларини зиёрат қилишди. Дуога қўл очишиб, Яратгандан юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, хирмонларимизга баракалар сўрашди.
Саёҳатчилар бир олам таасуротлар билан уйларига қайтишди.

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!