Click to listen highlighted text!

“Ўзбекистон буйлаб саёхат қил!” ички туризмини ривожлантириш бўйича Дастур асосида ташкил этилган саёҳат

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар, уларнинг оила аъзолари учун юртимизнинг тарихий обидалари, зиёратгоҳларига саёҳатлар ташкил этиш, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги ҳамда тасарруфидаги ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Республикамиз ҳудудлари бўйлаб ички туризмни ташкил қилиш юзасидан билдирган таклифларини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 25-28 март кунлари кўҳна Хоразмга саёҳат ташкил қилинди.
Саёҳатчилар таркибида Сирдарёлик фаҳрийлар, нуроний отахон, онахонлар ва халқ таълими тизимида китобхонлик бўйича ўтказилган конкурслар ғолибларидан иборат 30 нафар киши бор.
Саёҳатчилар Урганчдаги “Xorazm Palace” меҳмонхонасига жойлаштирилди. Урганч ва Хива шаҳарларидаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар зиёрат қилинди.
Ёшим етмишни қоралаган бўлсада, Хива ва Урганчдаги тарихий обидаларни биринчи марта келиб кўраяпман, тафсилотларим бир дунё, – дейди меҳнат фахрийси Суюн бобо Алланазаров.
Бизлар учун яратилган шароитлар, обидаларни эмин эркин айланишимиз худди чет эллардагидек юқори савияда ташкил қилинган. Бизга бу ерда Хоразмнинг таниқли санъаткорлари концерт дастури намойиш этишди.

ВКУТБ  Маданий – маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!