Click to listen highlighted text!

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ: МЕҲНАТКАШЛАР МУҲОФАЗАСИНИНГ МЕЗОНИ

Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрида жойлашган “Sirdaryo IES” акционерлик жамиятининг 2014-2016 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан меҳнат жамоасининг конференцияси (умумий йиғилиши) бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига жамиятда 2557 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлиб, ўтган 2015 йилда жамоа шартномасини бажариш борасида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий кафолатларини таъминлаш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини юритиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тарғиб қилиш, оммалаштириш, ходимларининг саломатлигини ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда ходимларни иш билан бандлигини таъминлаш каби устувор йўналишларга тўлиқ амал қилинди.

Жамоа шартномасининг тегишли бандига асосан акционерлик жамияти маблағлари ҳисобидан 137 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари  “Ўзбекэнерго” ДАК ва Касаба уюшмалари Федерациясининг санаторийларида соғломлаштирилиб, бунинг учун 82,1 млн. сўм маблағ сарфланди.

Корхонада ёш мутахассис кадрларнинг кўнимлилигини таъминлаш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 20 нафар ходимга қишлоқ жойларда қурилаётган наъмунавий уй-жойларга эга бўлишлари учун иш берувчининг маблағлари ҳисобидан узоқ муддатли 900,0 млн сўмлик фоизсиз ссудалар берилди.

Умуман жамоа шартномалари бандларининг 2015 йил ижросини сарҳисоб қиладиган бўлсак, унга киритилган 252 та тадбирлардан 250 таси (99,2%) бажарилган, жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун иш берувчининг маблағларидан 10,5 млрд. сўм сарфланган бўлиб, йил давомида бир нафар ходимга сарфланган маблағ 4,1 млн. сўмни ташкил этган.

Озода МАМАДАЛИЕВА,“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!