Click to listen highlighted text!

ШАРАФЛИ КАСБ ФИДОИЙСИ

          Устоз – миллат кўзгуси,жамиятимизга соғлом авлодни тарбиялаб бергувчи,етук ва комил фарзандларни кашф этгувчи муррабийдир. Мактаб остонасига қадам қўйишимиз билан бағрини очиб кутиб олгувчи, қўлимизга қалам тутқазиб, А,О –дея ҳарф танитгувчи ,ота-онамиздек минг парвонамиз бу – устозларимиздир. Жумладан,бугунги кунда ўзининг педагогик фаолияти давомида мактаб жамоаси орасида  ҳурмат қозонаётган, қолаверса,

          «энг яхши устоз»-дея ота-оналар томонидан таърифу-таснифларга  сазовор бўлаётган Адолат опа Ўрозалиевадир. Анчайин машаққатли ва шарафли касбни танлаган устоз Адолат опа  1997 йилда ГДУ нинг «Бошланғич таълим»йуналиши бўйича ўқишга кириб, 2002 йил ушбу йўналиш бўйича ўқишни битириб,бакалаврлик дипломини қўлга киритди. Мана 12 йилдирки, Гулистон шаҳар 2-мавзенинг «Сайқал»маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  7-сон  умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига таълим-тарбия бериб келаётир.

           -Адолат мактаб жамоамизда ўз ўрнига, нуфузига эга етук  педагог кадр ҳисобланади. Ўта талабчан,тиришкоқ, ташкилотчи, қолаверса, бошланғич таълим йўналиши бўйича 2-тоифали ўқитувчиларимиздан бири. Мактабимизда “маҳалла-мактаб-оила” ҳамкорлигидаги тадбирларнинг хам етакчи ташкилотчиси. Ўз касбининг фидойиси,ўқувчилар билан тез тил топишиб кетади.

          – Яқинда Адолат Ўрозалиеванинг 4синф ўқувчилари орасида Гулшаной Мухтарова исмли  ўқувчиси инглиз тилидан мактаб бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу албатта яхши кўрсаткич.Ота-оналаримиздан ҳам Адолатга нисбатан миннатдорчилик изҳорларини эщитиб хурсанд бўламан, – дейди биз билан суҳбатда ушбу мактаб директори Равшаной опа Исоқова.

            Дарҳақиқат,Адолат опа Ўрозалиева яқинда ўзи раҳбарлик қилаётган 4-синф ўқувчилари билан «Маҳорат дарси»ни ташкиллаштирди. Маҳорат дарсида ўқувчилар 4 гуруҳга,  яъни “Топқирлар,Зукколар,Чаққонлар,Донолар”  гуруҳларига бўлиниб, баҳс олиб боришди. Маҳорат дарсида барча устозлар иштирок этиб, ўқувчиларнинг фаоллигига гувоҳ бўлишди. Айниқса,буюк сиймоларимиз – сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳазратларининг  асарларидан парчалар, ҳамда Мирзо Бобурнинг шоҳ рубоийу ғазалларидан ёддан айтиб, уларнинг ижоди ҳақида  жуда гузал тарзда талкин этилгани маҳорат дарсида иштирок этаётган  устозларни ҳайратга солди.

          Ҳа, азиз замондошим, устозларимиз ҳамиша ҳайратларга лойиқ эзгуликлардан чарчашмасин! Адолат опага эса бу йулда ҳамиша олға интилишларини, янада улкан марраларни эгаллашларини тилаб қоламиз.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!