Click to listen highlighted text!

БАЙРАМ АРАФАСИДА САЁҲАТ

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгаши тасарруфидаги муассасаларнинг 66 нафар ишчи тармоқ ходимлари мамлакатамизнинг гўзал ва мафтункор Самарқанд шаҳрида бир кунлик саёҳатда бўлиб қайтишди. Улар Самарқанд шаҳридаги қадимий тарихий обидалар, Мустақиллик йилларида барпо қилинган иншоотлар ҳамда мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди.
-Бу саёҳат шахсан менда катта таъсурот қолдирди.Тарихий обидалар, буюк шахсларни зиёрат қилиб, мен ўзимда кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшилганини ҳис этдим. “9 май Хотира ва қадрлаш куни” арафасида ташкил этилган ушбу саёҳат байрамона кайфиятимизни янада кўтарди. Бу саёҳатни ташкил қилган Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди Сирдарё туманидаги 27-мактаб ўқитувчиси Ш.Арипова.

М.Ҳайитқулов,ТФМХ касаба уюшмалари

Сирдарё туман Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!