Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИ – ФАХРИЙЛАРГА

          Ушбу шиор остида акция мана қатор йиллардан буён касаба уюшмалари томонидан изчил давом эттирилиб келинмоқда.
Мана бу йил ҳам Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2017 йил 21 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисида”ги 8-2 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгаши томонидан, таълим соҳасида бир неча йиллар ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган 4 нафар фахрий устозлар, айни вақтда соҳада фаолият юритаётган 4 нафар байналмилал жангчиларга байрам совғалари топширилди.
– Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгаши мамлакатимизда нишонланадиган барча байрамлар арафасида биз кекса фахрийлар ҳолидан мунтазам хабар олади. Бунинг учун касаба уюшмасига ўз минннатдорчилигимни билдираман, – дейди таълим фахрийси А.Якубов.

М.Ҳайитқулов,  ТФМХ касаба уюшмаси

Сирдарё туман Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!