Click to listen highlighted text!

ҲАРБИЙ ҚИСМДА МАЪНАВИЯТ СОАТИ

          Гулистон шаҳридаги Н-ҳарбий қисмда “Оила қўрғони мустаҳкам бўлса…” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди. Гулистон шаҳридаги Н-ҳарбий қисмда “Оила қўрғони мустаҳкам бўлса…” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.  Тадбирда ҳарбий қисм офицерлари ва хизматчилари иштирок этдилар.  Иштирокчилар вилоят  “Оила” маркази раҳбари Сабоҳат Зунунова ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси З. Ҳайдароваларнинг юртимизда оилаларнинг мустаҳкамлиги йўлида қабул қилинган қонун ва қарорлар, уларнинг жойлардаги ижроси хақида, мамлакатимизда мавжуд оила институтининг миллий қадриятларимизга асосланганлиги ҳам бу борада қатта аҳамиятга эга эканлиги тўғрисидаги маърузаларини қизиқиш билан тингладилар. Шунингдек, маърузачилар иштирокчилар томонидан турли урф-анъаналар, Оила кодекси,  эр ва хотиннинг бурч ва масъулиятлари тўғрисидаги кўплаб саволларига жавоб бердилар.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!