Click to listen highlighted text!

ФАРҒОНАДА БИР КУН

             Оқолтин туманидаги “Фарғона” шаҳарчасида  12 минг нафардан  ошиқроқ фуқаролар истиқомат қилади. Шаҳарчанинг Самарқанд кўчасида асосан икки қаватли уйлар бўлиб, уйлар мана бир неча йилдирки, 2-3-5 тадан навбатма навбат таъмирланмоқда. Бундан тўрт йил илгари, зардўз Маҳлиё Мамарозиқованинг фаолияти ҳақида мақола ёзиш учун келганимда  йўл юзасидаги уйларнинг томи янгиланганини кўриб, рости, жуда қувонган эдим. Ахир, минг бўлакка бўлиниб кетган шиферлар ёмғир ва қордан пана қилиши гумон, ўзим ҳам “дом”да яшаганим учунми, “қишда одамлар нима қиларкин?”, – деган ўй-фикр мени анча вақтгача қийнаган эди. Маҳлиё қизнинг зардўзлик цехи ўша пайтда фаолияти тўхтаб қолган “Шодлик” болалар боғчасининг эски биносида жойлашган бўлиб, бу ерда ундан ташқари гўзалллик салони, биринчи қаватида тренажер зали бор, ҳовлиси ҳам саранжом, томорқасида ошқовоқ гуллаб, тугиб ётган эди. Бу галги боришимиздан мақсад, аслида касаба уюшмалари билан бирга бўлиб, уйма-уй, хонадонма хонадон юриб, мавжуд муаммолар билан танишиш, уларни иложи бўлса жойида ҳал қилишга кўмаклашишдан иборат бўлиб, “Мустақиллик” маҳалласи раиси Мўътабар Мамажонова билан бирга 10га яқин хонадонни бориб кўрдик, уй эгалари билан суҳбатлашдик. Чўл кишилари чеҳраси очиқ, тоза кўнгил, меҳмондўст, қайси хонадонга ташриф буюрмайлик “Киринглар-а, иссиқ нон пишиб турибди, бир пиёла чойимиз бор” дея манзират қилишади. “Иссиқ кунда юрибсизлар, дам олиб кетасизлар” дея меҳрибонлик қилишади. Муаммолардан гап очсангиз, дастлаб, бош чайқаб: “муаммо йўқ, Аллоҳга шукур, қора қозон қайнаб турибди, бола-чақа тани соғ” дейишади. Самарқанд кўчасида жойлашган “дом”ларнинг бирида  Фарғона қишлоқ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати таъмирлаш ишларини олиб боряпти экан.Оқолтин туманидаги “Фарғона” шаҳарчасида  12 минг нафардан  ошиқроқ фуқаролар истиқомат қилади. Шаҳарчанинг Самарқанд кўчасида асосан икки қаватли уйлар бўлиб, уйлар мана бир неча йилдирки, 2-3-5 тадан навбатма навбат таъмирланмоқда. Бундан тўрт йил илгари, зардўз Маҳлиё Мамарозиқованинг фаолияти ҳақида мақола ёзиш учун келганимда  йўл юзасидаги уйларнинг томи янгиланганини кўриб, рости, жуда қувонган эдим. Ахир, минг бўлакка бўлиниб кетган шиферлар ёмғир ва қордан пана қилиши гумон, ўзим ҳам “дом”да яшаганим учунми, “қишда одамлар нима қиларкин?”, – деган ўй-фикр мени анча вақтгача қийнаган эди. Маҳлиё қизнинг зардўзлик цехи ўша пайтда фаолияти тўхтаб қолган “Шодлик” болалар боғчасининг эски биносида жойлашган бўлиб, бу ерда ундан ташқари гўзалллик салони, биринчи қаватида тренажер зали бор, ҳовлиси ҳам саранжом, томорқасида ошқовоқ гуллаб, тугиб ётган эди. Бу галги боришимиздан мақсад, аслида касаба уюшмалари билан бирга бўлиб, уйма-уй, хонадонма хонадон юриб, мавжуд муаммолар билан танишиш, уларни иложи бўлса жойида ҳал қилишга кўмаклашишдан иборат бўлиб, “Мустақиллик” маҳалласи раиси Мўътабар Мамажонова билан бирга 10га яқин хонадонни бориб кўрдик, уй эгалари билан суҳбатлашдик. Чўл кишилари чеҳраси очиқ, тоза кўнгил, меҳмондўст, қайси хонадонга ташриф буюрмайлик “Киринглар-а, иссиқ нон пишиб турибди, бир пиёла чойимиз бор” дея манзират қилишади. “Иссиқ кунда юрибсизлар, дам олиб кетасизлар” дея меҳрибонлик қилишади. Муаммолардан гап очсангиз, дастлаб, бош чайқаб: “муаммо йўқ, Аллоҳга шукур, қора қозон қайнаб турибди, бола-чақа тани соғ” дейишади. Самарқанд кўчасида жойлашган “дом”ларнинг бирида  Фарғона қишлоқ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати таъмирлаш ишларини олиб боряпти экан.

              – Биз бу йил сентябрь ойигача иккита иккиқаватли уйнинг томини янгилашимиз керак, бунинг учун биз ТИФ Миллий банкнинг Гулистон шаҳар филиалидан кредит расмийлаштирган эдик. Аммо, банкдан бизга маблағнинг бўлиб-бўлиб чиқарилаётгани туфайли ишимиз оқсаб турибди, – дея ўз дарди билан бўлишади ХУЖМШ раиси Козим Солиев.

                – Ширкат иккита “дом”ни кредит эвазига таъмирлаяпти, бу жуда катта муаммо эди. Рости, куз келса юрагим оғрирди, “дом”ларда асосан кам таъминланган аҳоли истиқомат қилади, – дейди маҳалла раиси Мўътабар Мамажонова. – Бу борада Оқолтин туман ободонлаштириш бошқармаси ҳам бизга катта ёрдам берди, ўз маблағлари ҳисобидан Бекобод шифер заводидан 5 та икки қақатли уйимизнинг томини янгилаш учун  шифер олиб келиб берди, фуқароларимиз ҳашар йўли билан томларни янгилаяпти.

             Шу ўринда баъзи “дом”ларда яшовчи фуқароларимизнинг боқимандалик кайфиятида эканини ҳам айтиб ўтиш зарур, яъни “давлат қилиб берсин” деб уйининг фасадини оқлаб қўймайдиганлари ҳам бор экан. Деворида ин қурган ўргимчак уяларини супурги билан олиб қўйиш учун ҳам наҳотки шунчалар қийин бўлса? – Бор шунақаларимиз ҳам, боқимандалик кайфиятида яшаётганлар ҳам бор, – дейди афсусланиб Мўътабар опа. – Ҳозирда ўзимизда пул ишлаш учун барча шароит бор, кичик бизнесга имтиёзлар, мана энди, иккиламчи экинни ҳам бемалол экиб олиш мумкин бўлди. Сабзавот ва меваларни экспорт қиладиган корхоналар деҳқонларнинг маҳсулотларини даланинг бошидаёқ пулини бериб олиб кетишяпти. Шу замонда меҳнат қилиб пул топмасдан, бировнинг қўлига тикилиб ўтириш – дангасаликдан бошқа нарса эмас. Шу аснода Мўътабар опа маҳалланинг эски дарди – “дом”лар оралиғидаги эски чиқиндихонани кўрсатди. Туман ҳокимининг бу муаммодан хабари борлиги, чиқинди ташиш машиналари ажратганлиги, чиқиндихона ботқоққа айланиб кетганлиги туфайли, аста-аста қуриганларини олиб чиқиб кетилаётганлигини айтиб берди куйиб-пишиб. Ҳақиқатан ҳам, ушбу чиқиндихона атрофидаги “дом”ларда яшаётган аҳолига кишининг ичи ачийди. Аммо, ушбу чиқиндихонани ҳам шу кишиларнинг ўзлари яратган-ку? Наҳотки, чиқиндихона шундай катта бўлиб кетгунига қадар, ҳамма қараб ўтирган бўлса?

          -Афсуски шундай, – дейди “куйди-пишди” оқсоқол. – То, чиқиндихона чидаб бўлмас даражага келгунча эътибор бўлмади. Туман ободонлаштириш бошқармаси, туман ҳокимлигининг остонасини “тешганмиз” ўз вақтида. Шукур, ҳозирги раҳбаримиз шу масалада дарров амалий ёрдам кўрсатдилар, машина ажратдилар. Чиқиндихонани йўқ қилсак, ўрнига болалар ҳамда  спорт майдончалари қуришни режалаштирганмиз.

              Қувонарлиси, кейинги икки-уч йил ичида Мустақиллик маҳалласида кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқароларимизнинг сони кескин кўпайибди. Кийим-кечак, озиқ-овқат дўконлари, пойафзал устахонаси, тикувчилик, дорихоналар, иккита музқаймоқ ва шарбат  сотишга мўлжалланган кичик кафелар, ошхоналарда 100 га яқин фарғоналиклар иш билан банд. Айниқса, Самарқанд кўчасининг аввалида тўхтаб қолган эски  совхознинг идораси биносининг реконструкция қилиниб, бу ерда “Сардоба Текстил” Ўзбекистон-Россия МЧЖнинг ишга тушгани, бу ерда 100 дан ошиқ хотин-қизлар иш билан банд бўлганини эшитиб жуда қувондик. – Ўтган йилда “Мустақиллик” маҳалласининг бошқа чеккасида тери ошлаш билан шуғулланадиган “Асеан Тrаve Link” МЧЖ Ўзбек-Покистон қўшма корхонаси ишга тушди.  Бу ерда ҳам 25 нафар ишсизлар иш билан таъминланган, – дейди қувониб Мўътабар опа.

              Самарқанд кўчасининг охир томонида жойлашган чиройли уйлар, кўчаларда очилиб турган гуллар ҳам кайфиятимизни кўтарди.  Кўчанинг шундоққина муюлишида жойлашган озиқ-овқат дўконига етганимизда, Мўътабар опа “мен сизни тадбиркоримиз билан таништирай, ажойиб, саховатпеша инсонларимиздан” деб қолдилар. Абдужаббор ака   Латифжонов уйларида экан, меҳмон келганини эшитиб, шошилиб келиб қолдилар. Ўғли Муҳаммаджон коллеж битирувчиси бўлиб, бу йил тадбиркор ўғли билан гузар қуришни режалаштирган эканлар.

            -Мана бу жойда сартарошхона, мана бу жойда пойафзал таъмирлаш устахонаси, мана бу жойда “Оталар чойхонаси” қурилади, – дея тош тўкиб қўйилган майдонни метрма метр таништира кетди Абдужаббор ака.

         – Фақат, шу АТ Агробанкнинг туман филиалидан кредит чиқаришимиз сал “туя гўшти еб турибди-да”. Ёзнинг иссиқ кунлари қуриб битириб олишни мўлжаллагандик, иккинчи чоракни ёпсак, кейин кўриб чиқамиз, дейишяпти банкдагилар.Биз тадбиркорнинг муаммосини қўлимиздаги бланкага ёзиб олиб, ечими билан шуғулланишни айтдик, кетишга чоғланган пайтимиз Муътабар опа, “юринг сизга, бир нарса кўрсатаман”, деб қолдилар. Айтганлари, мақоланинг бошида ёдга олган, бундан 10 йиллар муқаддам ёпилиб кетган  “Шодлик” номли мактабгача таълим муассасасининг эски биноси экан. Тўғриси, шу замонда бекор ётган, ҳовлисида чақиртикан ўсиб, эшаклар ағанаб ётган, икки қаватли, мустаҳкам, аммо қаровсиз, ёнидаги бир пайтлар омборхона ва ошхона, иссиқхона вазифасини бажарган бинолари тўкилиб, “йиғлаб” турган бинони кўриб, кўнглимга аллақандай нохушлик чўкди.

             Боғча ҳовлисида қўлбола супада дам олиб ётган қоровул билан гаплашгач, Мўътабар опа калитни олиб келиш учун тадбиркор Лола Темированинг уйига одам юборди.

              – Бундан тўрт йил илгари бинони нол қийматда тадбиркорларга берилган эди, – дейди Мўътабар опа. – Биринчи қаватида Лола опа тренажер зали очдилар, қишлоғимиздаги ёшлар, хотин-қизлар жуда кўп келар эди бу ерга. Тепа қаватидаги бир хонада Лола опа аёллар билан кўрпа-тўшак, ёстиқ тикиб, улгуржи сотишни йўлга қўйгандилар. Ёнида ўзингиз билган Маҳлиё Мамарозиқованинг зардўзлик устахонаси бор эди. Қизларнинг, келинларнинг оёғи узилмас эди бу ердан. Яна битта катта залда маҳалланинг тадбирларини ўтказар эдик. Аммо, уч йил илгари бино халқ таълими тасарруфига қайта ўтказилди. Тадбиркорлар билан шартнома асосида ишлашга келишилди, аммо ставкалари тўғри келмади, шекилли, барчаси кетиб қолди. Лола Темирова синтефондан кўрпа тикиш цехини Тошкент шаҳрига олиб кетган, турган гап, аёлларни ҳам ўша ердан ишга жалб қилган, Маҳлиё қизимиз ҳозирда Гулистон шаҳрида истиқомат қиляпти. Зардўзликни ҳам ўша ерга кўчириб кетган. Лола опа бир-икки тренажер залини ишлатишга ҳаракат қилди. Аммо, ишлатган заҳоти халқ таълими бўлими судга ариза билан чиқади. Бу орада бино ҳам яроқсиз аҳволга келиб қолди. Агар шу бино маҳалла тасарруфимга берилганида, биз бу ерни гуллатиб юборармидик? Ҳозир ҳам чекка-чеккасида, қаровсиз майдонларини аҳолига илтимос қилиб, қаратиб турибмиз. Хабаримиз бор, яқин йилларда халқ таълими тасарруфидаги барча ташландиқ объектлар реконструкция қилиниб, қайта ишга туширилади, деган гаплардан. Аммо, мана шундай қаровсиз аҳволда ётганидан кўра, тоза ва саришта тутиб туриши учунгина бўлса ҳам тадбиркорларга ижарага бериб қўйгани яхшимасмиди, деб куйинаман-да.

              Йўл-йўлакай Мўътабар опа маҳалла қошида кутубхона очиш тараддудида экани, фақат кутубхона учун бино йўқлигини айтиб бердилар. Юқорида тилга олинган қўшма корхоналар китоблар учун ҳомийлик маблағи беришлари мумкин экан, аммо бино йўқлиги учун тўхтаб турган экан ушбу эзгу иш. – Илгарилари колхоз-совхоз идоралари ёнида кутубхона ҳам бўлар эди. Ишчилар ва уларнинг оилалари шу кутубхоналардан китоб олиб ўқир эдилар. Ҳозир маҳаллалар қошида кутубхоналар очилиши режалаштириляпти, бу яхши нарса. Маҳаллага ҳамманинг иши тушади, йўл-йўлакай китоб олиб ўқиса ҳам маънавий дунёси бойийди фуқароларимизнинг, – дейди маҳалла раиси.
Хуллас, Оқолтин туманидаги Фарғона шаҳарчасидаги Мустақиллик маҳалласидан олган таассуротларимиз ана шундай. Ҳа айтгандай, баъзи муаммолар ўша жойнинг ўзида ҳал бўлиб, масъул кишилар шаҳарчадан чиқиб улгурмасимиздан, муаммонинг ечими топилганини хабар қилишди.Бу ҳам раҳбарларимизнинг масъулияти ошганлигидан даракдир.

Зебо  Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!