Click to listen highlighted text!

ТИББИЁТЧИЛАР БИЛАН МАЪНАВИЯТ СОАТИ

          Гулистон шаҳридаги 1-оилавий поликлиника меҳнат жамоасида Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланган маънавият соати бўлиб ўтди.Гулистон шаҳридаги 1-оилавий поликлиника меҳнат жамоасида Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланган маънавият соати бўлиб ўтди.

            Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими ташаббуси билан ташкиллаштирилган ушбу тадбирда Республика Маънавият-тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Ғайбулла Юсупов, Республика Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Раъно Абдалимова ва бирлашма маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдаровалар иштирок этдилар.                    Тадбирни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Назира Қличева бошқариб борди. Дастлаб сўз олган Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Раъно Абдалимова  поликлиника меҳнат жамоасини байрам билан қутлаб, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, тиббиётчилар олдида  турган долзарб вазифалар, бу борада касаба уюшмаларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлади.

                 -Тиббиёт соҳасини жуда катта янгиланишлар, ўзгаришлар кутмоқда, – деди Раъно Юлдашевна. – Бу эса биздан ўз навбатида билим ва малакаларимиз устида,  халқ ичига кўпроқ кириб бориш, аҳолининг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш борасида тинимсиз ишлашни талаб этади. Касаба уюшмалари эса тиббиёт ходимларининг ижтимоий манфаатларини, ҳуқуқларини ҳимоя қилади, уларнинг сиёсий билимларини оширишда, маданий ҳордиқ ва спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиб беради. Мустақиллигимиз арафасида вилоят тиббиёт тизимида барча меҳнат жамоаларида маънавий-маърифий тадбирлар, спорт байрамлари ўтказилиши режалаштириб олинган. Шу жараёнларда энг фаоллар рағбатлантирилади.

            Шундан сўнг сўз олган ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдарова энг улуғ ва энг азиз байрамимиз –Мустақиллик байрамининг бу йил “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилаётгани, байрам арафасида касаба уюшмалари томони турли эзгу ва хайрли тадбирлар  ўтказилиши ҳам кўзда тутилганлиги, бу борада ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигини  таъкидлади, ҳамда бугунги кунимизнинг тинч ва осудалиги, турмушимизнинг фаровонлигига шукроналар келтиришимиз, кўп миллатли мамлакатимизда аҳил ва иноқ, бахтли ҳаёт кечиришимиз ўзимизга боғлиқ эканлиги, мамлакат равнақи йўлида давлатимиз олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлашимиз кераклиги ҳақида  айтиб ўтди.

               Республика Маъанвият-тарғибот маркази вилоят бўлими раиси Ғайбулла Юсуповнинг чиқишини  поликлиника меҳнат жамоаси илиқ кутиб олишди. Унинг 26 йил ичида Ватанимиз, қолаверса, Сирдарё вилоятида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари,  турмушимиз, барча ижтимоий соҳалар, шу жумладан,  соғлиқни сақлаш,  таълим соҳаларида ҳам рўй берган ўзгаришлар ҳақида сўзлади.Шу билан бирга мамлакатимизнинг ички сиёсатида инсон манфаатлари биринчи ўринда экани, юртдошларимиз учун, айниқса, ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлар, хусусан, жойларда қурилган ва қурилаётган Президент уйлари, ҳамма қулайликларга эга ўқув муассасаларию тиббиёт соҳасига бўлаётган эътиборга ҳам тўхталиб ўтди.

              Тадбир сўнгида сўзга чиққан поликлиника бош шифокори Саидаҳмад Ҳамроқулов маърузачиларга жамоа номидан ўз миннатдорчилигини билдириб, бундай учрашувлар тез-тез ўтказилиб туриши мақсадга мувофиқ эканлиги, юртимиз раҳбари томонидан тиббиёт ходимлари олдига қўяётган вазифалари улардан жуда катта  масъулиятни талаб этаётгани, тиббиётчилар ҳам танқидлардан ўринли хулоса чиқариб, соҳани такомиллаштириш йўлида жонбозлик кўрсатишлари зарур экани ҳақида гапирди.

                Тадбир савол-жавоб, мунозараларга бой бўлди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Худди шундай тадбир Гулистон шаҳар 4-кўп тармоқли поликлиникасида ҳам бўлиб ўтди.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!