Click to listen highlighted text!

ТАДБИРКОР ҚИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАСИ

            Оқолтин тумани Сардоба қўрғонида ўрта махсус касб-ҳунар коллежларини 2016-2017 ўқув йилида битирувчи қизлари ўртасида ўтказилган “2017 йилнинг энг яхши тадбикор қизи” лойиҳаси танловининг туман босқичи ўтказилди.
Туманда 4 та касб-ҳунар коллежлари бўлиб, 2016-2017 ўқув йилида 601 нафар ўқувчи тамомлайди. Уларнинг 281 нафарини қизлар ташкил этади.
Бугунги кунда битирувчи қизларнинг 281 нафари тўрт томонлама шартнома тузган. 110 нафарининг иши аниқ, 74 нафари ишга жойлашиш жараёнида, 79 нафари олий ўқув юртига кириб ўқиш, 18 нафари тадбиркорлик қилиш истагини билдирган қизларни ташкил этади.
Жорий йилнинг март ойида коллежларда тадбиркор бўлиш истагини билдирган қизларнинг 18 нафарининг рўйхати шакллантирилди. 18 нафар қизлар учун апрель-май ойларида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Тожибоева, ОАТБ “Агробанк” масъул ходими М.Фозилов, давлат акциядорлик тижорат Халқ банки кредит бўлими етакчи мутахассиси Ё.Турсунқулов, тадбиркор аёллар уюшмаси раиси Ҳ.Эралиева, туман давлат Солиқ инспекцияси ходими Т.Нурмановлар томонидан тадбиркорлик асослари бўйича семинарлар ўтказилди. Икки ой давомида ўтказилган семинарлар жараёнида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга лаёқати бор қизларнинг 10 нафари саралаб олинди.
Туман ишчи гуруҳи томонидан 10 нафар қизлар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат жараёнида уларнинг салоҳияти, тайёрлаган слайдлари, бизнес режалари ўрганиб чиқилди. Ишчи гуруҳ хулосасига асосан қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.
“Ишлаб чиқариш борасидаги энг яхши тадбиркор қиз” номинацияси бўйича Оқолтин Гидромелиорация хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шахло Фахриддинова , “Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз” номинацияси бўйича Оқолтин Гидромелиорация хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳноза Ўроқбоева, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” номинацияси бўйича Оқолтин саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Лайло Рашидова ҳамда Соҳиба Алибековаларнинг бизнес-лойиҳалари энг яхши деб топилди.
Эндиликда ёш тадбиркор қизларга имтиёзли кредитлар берилиб, уларнинг ўз ишларини йўлга қўйиб олишларига кўмаклашилади.

 

 

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!