БИР МАҚСАД ЙЎЛИДА БИРЛАШАМИЗ!
Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” канали бошқармаси фаоллар залида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида Форумида кўтарилган масалаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинар ишини Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” канали бошқармаси фаоллар залида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида Форумида кўтарилган масалаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинар ишини Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Ҳаракатлар стратегияси” амалга ошириш мақсадида ўтказилган Форумда касаба уюшма аъзоларига “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича» Ҳаракатлар стратегияси”ни ҳаётга самарали татбиқ этиш йўлида бирлашиш, жипслашиш, ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб бориш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мурожаати ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш Дастури қабул қилинди.
Семинарда сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари Қаршибой Эшназаров кўмаклашиш Дастурига киритилган таклифлар ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, ялпи ички маҳсулот таркибида меҳнат ҳақи улушини 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб туришга доир чоралар кўриш, ҳукумат, иш берувчилар ташкилотлари ва касаба уюшмалари ўртасида энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаш бўйича уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш чораларини кўриш, корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф-шартномавий тизимини такомиллаштириш, иш ҳақининг номинал қиймати ва ходимларнинг реал даромадларини ошириш борасида жамоа шартномалари ҳамда локал ҳужжатлар таъсирчанлигини ошириш, ходимларнинг малака тоифаларини ошириб бориши орқали иш ҳақига қўшимча устамалар белгилашни уларнинг реал даромадларини оширишнинг самарали механизми сифатида қараш ва ривожлантириш, кексалар ва аҳолининг имконияти чекланган қталами, ёшлар, ва бошқа масалалар бўйича касаба уюшмалари томонидан амалга оширилажак ишлар ҳақида маълумот берилди. Шундан кейин, бирлашма Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими масъул ходими Улуғбек Таниқулов янги таҳрирда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш Қонун”и, унга киритилган янгиликлар ҳақида сўзлаб берди. Бирлашма юридик бўлими мудири Ширин Умаралиева ва маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдарова томонидан касаба уюшмалари тизимидаги юридик хизмат ва маданий-маърифий ишлар, шунингдек, юрт мустақиллигининг 26 йиллиги борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирилди. Тадбир савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлди.
ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими