ЮРТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 26 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига атаб «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида тармоқдаги хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақада спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича маданият ҳамда мактабгача таълим муассасаларидан ташриф буюрган 84 нафар хотин-қиз беллашди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда мусобақа ҳакамларининг хулосаларига кўра фахрли 1-ўринларни шахмат бўйича 26-МТМ ходими Гулчеҳра Менглиева, шашка туридан 25-МТМ вакили Азиза Бозорбоева, стол тенниси бўйича 22-МТМ вакили ЮлдузЎрозалиевалар қўлга киритишди. Мусобақада совринли ўринни эгаллаган иштирокчилар туман Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан рағбатлантирилди. Шунингдек, “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш иштирокчи”, “Жонкуяр раис” каби номинация эгалари аниқланиб, совғалар тақдим этилди.
М.Ҳайитқулов,Таълим, фан ва маданият ходимларикасаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши раиси