Click to listen highlighted text!

“ФУТБОЛИМИЗ КЕЛАЖАГИ” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

       Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида Гулистон шаҳридаги  Истиқлол маҳалласи ҳудудида “Футболимиз келажаги” кубоги мусобақасининг Сирдарё вилоят финал босқичи бўлиб ўтди.Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида Гулистон шаҳридаги  Истиқлол маҳалласи ҳудудида “Футболимиз келажаги” кубоги мусобақасининг Сирдарё вилоят финал босқичи бўлиб ўтди.

          Мусобақанинг асосий мақсади маҳаллаларда оммавий спортни янада ривожлантириш, ўсиб келаётган ёшларнип жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш, ёшларни футболга қизиқтириш, уклар орасидан иқтидорли футболчиларни аниқлаш, уларни ёзги дам олиш кунларида спорт мусобақаларига жалб этишдир.

          Мусобақада 3 та ёш тоифасида (9-10, 11-12, 13-14 бўйича) ғолиб бўлган жами 33 та жамоа 462 нафар ўғил болалар иштирок этди.

Мусобақанинг  маданий қисми юқори савияда ташкил этилди. Мусобақалар қизғин ўтди. Ўйин натижаларига кўра қуйидаги номинация ғолиблари аниқланди. Жумладан, 9-10 ёшлилар ўртасида “Энг яхши дарвозабон” номинациясига Сардоба тумани Пахтакор маҳалласи футбол жамоаси дарвозабони С.Умаралиев, “Энг яхши ҳимоячи” номинациясига – Гулистон тумани Ишонч маҳалласи футбол жамоаси аъзоси Достон Рўзиқулов, “Энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясига – Ховос тумани Бунёдкор маҳалласи футбол жамоаси аъзоси Аҳрор Одилов, “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси бўйича Гулистон шаҳар Намуна маҳалласи футбол жамоаси аъзоси  Ш.Гадоевлар муносиб деб  топилдилар.

        11-12 ёшлилар ўртасида ҳам қизғин ўтган ўйинлардан сўнг  “Энг яхши дарвозабон” деб Янгиер шаҳридаги Абдураҳмон Жомий номли маҳалла футбол жамоаси дарвозабони С.Жуманов, “Энг яхши ҳимоячи”  деб Гулистон шаҳар Намуна маҳалла футбол жамоаси аъзоси Н.Отаёров, “Энг яхши ярим ҳимоячи” деб Ш.Сангинбоев, “Энг яхши ҳужумчи” деб Боёвут тумани Бобоюрт маҳалласи футбол жамоаси аъзоси Тоҳиржон Умматов эълон қилинди.

      9-11 ёшлилар жамоалари фахрли 1-2-3 ўринларни қуйидагича тақсимладилар.Сардоба туманидаги Пахтакор МФЙ футбол жамоаси 1 ўрин, Гулистон тумани Ишонч МФЙ футбол жамоаси 2 ўрин, ҳамда Гулистон шаҳар Намуна МФЙ – 3 ўринни эгаллашди.

        11-12 ёшли ҳаваскор футболчилар жамоаларидан  – Гулистон тумани Ишонч МФЙ футбол жамоаси 1 ўрин, Ховос тумани Чаманзор МФЙ футбол жамоаси 2 ўрин. Гулистон шаҳар Намуна МФЙ футбол жамоаси 3 ўринни қўлга киритишди.

      13-14 ёшлилар ўртасида кечган мусобақаларда 1 ўрин Янгиер шаҳридаги Абдураҳмон Жомий маҳалла фуқаролар йиғини футбол жамоасига, 2 ўрин Гулистон шаҳар Намуна МФЙ футбол жамоасига, 3 ўрин Боёвут туманидаги Бобоюрт МФЙ футбол жамоасига насиб этди.

       Мусобақа ғолибларига ҳомий ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда дипломлари топширилди. 1-ўрин соҳибларига “Футболимиз келажаги” кубоги топширилди.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!