Click to listen highlighted text!

ИЖОДКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИЛАР

               Юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз, сени Ўзбекистон!” шиори остида   “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи ўтказилди. Юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз, сени Ўзбекистон!” шиори остида   “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи ўтказилди. – Танловга 60 дан ортиқ сирдарёлик ижодкорлар  200 дан ошиқ ижодий ишларини тақдим этган эдилар, – деди тадбирда сўзга чиққан вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Жумабой Қосимов. – Ҳакамлар ҳайъати билан танлов материаллари ўрганилиб, холисона баҳо берилди. Эътироф этиш керакки, тақдим этилган ижодий ишланмалар ранг-баранг ва долзарб.
Гулистон шаҳридаги Маънавият тарғибот марказида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида қатнашган ва сўзга чиққан Республика Матбуот ва ахборот агентлигининг масъул ходими Ҳабибулла Абдиев, вилоят ҳокимининг ёшлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Отабек Абдуғаниев ва бошқалар  Президентимиз раҳнамолигида ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш ва меҳнат шароити яратиш, истеъдодини рағбатлантириш  борасида амалга оширилаётган ишлар, айниқса, давлатимиз раҳбарининг ижодкорлар билан учрашувидан кейин соҳага бўлган эътибор юз чандон ошганлигини таъкидладилар.                  Шундан сўнг танлов ғолибларини тақдирлаш бошланди.

           Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари номинациясида биринчи ўринни  эркин ижодкор Элмурод Мавлонов  қўлга киритди. Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари номинациясида “Ойдин йўл” газетаси бош муҳаррири Зебо Ҳайдарова, теле-радио ижодкорларининг энг сара материаллари номинацияси бўйича вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири Файзулла Бободўстов ҳамда тасвирий санъат, фото ва дизайн номинациялари бўйича “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими дизайнери Фаррух Юнусов  ғолиб деб топилдилар. Кино санъати асарлари номинациясида биринчи ўринга режиссёр Жаҳонгир Эшпўлатов сазовор бўлди.

Зебо Ҳайдарова.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!